«Бозор, пул ва кредит» журнали – 25 ёшда

preview

Журнал 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 12 та йирик тижорат банки билан биргаликда ташкил этилган. Журнал банк соҳасидаги иқтисодий сиёсат, ислоҳотлар, Ўзбекистон молия ва банк муассасаларининг фаолиятини ёритиб берадиган ягона нашр ҳисобланади.

 

Чорак асрдирки, ушбу нашр ўқувчиларни молия ва банк иши, суғурта, лизинг, солиқ солиш, божхона, экспорт-импорт, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт ва бошқа бир қатор соҳаларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништириб келмоқда. Шунингдек у аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Ҳозирги пайтда Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанснинг иқтисодий пойдеворини яратиш тўғрисидаги ҳамда миллий ривожланиш истиқболлари ҳақидаги таҳлилий мақолалар чоп этилмоқда.

«Бозор, пул ва кредит» журнали таҳририяти иқтисодий фикр-мулоҳазаларнинг ўзига хос платформаси ва Президентнинг иқтисодий ислоҳотлар жарчиси сифатида журналнинг 2021 йилдаги 9-сонидан бошлаб банк-молия соҳасидаги етакчи мутахассислар билан ўтказилган қизиқарли суҳбатларни ва интервьюларни видеотасмага ёзиб олмоқда, уларни ўқувчилар нафақат журнал саҳифаларида ўқишлари, балки QR-кодлар орқали онлайн тарзда кўришлари мумкин бўлади. Яқинда нашримизнинг электрон версияси ҳам ишга туширилади.

Журналнинг деярли ҳар бир сонида исломда молия ва банк иши тўғрисидаги материалларни жойлаштиришга ҳаракат қиляпмиз, сабаби яқин келажакда Ўзбекистондаги 10 тадан ортиқ банкда «Ислом ойнаси»  очилиши кутилмоқда. Нафақат банкирларнинг, балки аҳолининг ҳам исломда молия ва банк иши ҳақидаги билимларини ошириш зарурати сезилмоқда.

Шунингдек «Бозор, пул ва кредит» журнали саҳифаларида тармоқ экспертлари, йирик компаниялар раҳбарлари, тадбиркорларнинг иқтисодий, молиявий ва банк фаолиятига оид турли масалалар бўйича эксклюзив интервьюлардаги фикр-мулоҳазаларини жойлаштирамиз.

Ҳурматли ўқувчилар, сизни обуна кампаниясида фаол иштирок этиб, журналимизга обуна бўлишга чорлаймиз!

Журналимиз фаолиятини тубдан яхшилашда, уни янги мазмунли материаллар билан тўлдиришда сизнинг кўмагингизга ишонамиз. Ўз фикр-мулоҳазаларингиз ва қимматли таклифларингизни билдирсангиз, хурсанд бўламиз!

Ҳамкорлик ва кўмак учун миннатдормиз!

  • ОБУНА ИНДЕКСИ: 853;
  • Телефон: +998 71 234-91-13;
  • Манзил: 100084, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 1а (3-қават);
  • Сайт: www.bpk.uz;
  • E-mail: info@bpk.uz;
  • Facebook: @bpk.uz.ru
  • Instagram: @bpk_uz
  • Telegram: @bpk_uz.

Реклама ҳуқуқи асосида.