Божхона омборида узоқ сақланаётган товарларга имтиёзлар қўлланиладими

preview

Корхонага Президент қарорига асосан божхона тўловлари юзасидан имтиёзлар татбиқ этилади. Корхона уларни "эркин муомалага чиқариш" (импорт) божхона режимида расмийлаштирмасдан божхона омборида узоқ сақланган товарларга нисбатан қўллашга ҳақлими? 

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:

 

– “Юридик шахслар Божхона кодекси, бошқа қонунлар ва Президентнинг қарорларига мувофиқ тариф имтиёзлари (илгари тўланган божхона божини қайтариш, ставкани пасайтириш ва уни тўлашдан озод қилиш тарзида), ҚҚС, акциз солиғи ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференцияларидан фойдаланишлари мумкин .

Бироқ "Божхона омбори" режимида 6 ойдан кўп сақланган товарларнинг божхона расмийлаштирувида қонун ҳужжатлари билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзлар қўлланилмайди .

Қонунчилик деганда норматив-ҳужжатлар тушунилади, хусусан, унинг жумласига Президентнинг фармонлари ва қарорлари ҳам киради .

Бинобарин, агар сиз томондан олиб кирилган товарлар "Божхона омбори" (ИМ-74) режимида 6 ойдан кўп бўлган бўлса, уларга қонунчилик, шу жумладан - Президент қарори билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзлар қўлланилмайди”.

 

 

Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /ru/publish/doc/text179338_bojhona_omborida_uzoq_saqlanaetgan_tovarlarga_imtiezlar_qullaniladimi