Автомобиль бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш керакми

preview

Солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятида автотранспортдан фойдаланишни ўрганиш чоғида солиқ органлари суғурта полислари ва автотранспорт воситасининг босиб ўтган йўлини таҳлил қилади. Мақсад - автомобиль “ташкилотда расман ишламайдиган шахслар” томонидан фойдаланилиши ва тегишинча, солиқ базаси камайтирилиши ҳолатини аниқлаш.

 

SVANTA” МЧЖ бош бухгалтери Светлана ЗАМИЛЬЕВА: - “Ташкилот томонидан харид қилинган автомобиль бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи ва солиқ оқибатлари автомобиль нима учун харид қилинганлигига боғлиқ.

 

1. Тадбиркорлик фаолияти мақсадида

Автомобиль корхонанинг ишлаб чиқариш, маъмурий ва бошқа эҳтиёжлари учун хизмат қилади, деб фараз қилайлик. Бухгалтерия, таъминот, сотиш бўлимлари, бошқа бўлинмалар ходимлари ундан фақат хизмат мақсадларида фойдаланадилар.

Солиқ оқибатлари:

  • автомобилни харид қилишда тўланган ҚҚС ҳисобга олиниши лозим .
  • фойда солиғи бўйича қуйидаги харажатлар чегириладиган харажатлар бўлади, башарти улар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа ва ҳужжат билан тасдиқланган бўлса :

– СКнинг 306-моддасида назарда тутилган нормалар доирасида 20% ставка бўйича, тўғри чизиқли усул орқали ҳисобланган амортизация суммаси. Агар Ҳисоб сиёсатида энг юқори нормадан кам ставка назарда тутилса, у ҳолда камроқ сумма чегириладиган харажат бўлади;

– тасдиқланган нормалар доирасида автомобилни сақлаш бўйича барча харажатлар (техник хизмат кўрсатиш, автомобилни суғурта қилиш, ЁММ харажатлари).

 

2. Таъсисчи ёки раҳбарнинг шахсий мақсадларида

 Автомобилдан директор ёки таъсисчининг шахсий эҳтиёжлари учун доимий асосда фойдаланилади - уни ишга олиб бориш ва олиб келиш, болаларни мактабга, турмуш ўртоғини - харид қилишга олиб бориш ва ҳ.к.. Ёки имконият туғилганда ҳайдовчи хизмат машинасида яширинча кира қилади.

Бундай вазиятда ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди албатта . Амортизация ажратмалари суммаси фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегирилмайди. ЁММ, техник хизмат кўрсатиш ва суғурталаш учун тўлов автотранспорт воситасидан фойдаланаётган жисмоний шахснинг даромадлари сифатида малакаланади. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда ҳам бундай харажатлар чегирилмайди .

 

Амалиётда автомобилдан ким қай тарзда фойдаланаётганлигини кузатиб бориш мураккаблиги боис, бу солиқ органи билан низоли вазиятларга олиб келиши мумкин.

Илгари buxgalter.uz турли вазиятларда автомобилни харид қилишда ҚҚСни ҳисобга олишнинг нозик жиҳатлари ҳақида Дилшод СУЛТОНОВнинг тушунтиришини эълон қилганди:

Бироқ, ушбу масала ҳамон охиригача тушунарли эмас. Корхона хизмат машинасида директорнинг фарзанди бирор марта ҳам олиб юрилмаганини қандай исботлаши мумкин?

 

Биз савол билан ДСҚга мурожаат қилдик ва унга жавоб олдик:

Агар автомобиллардан асосий фаолиятда, айнан, бухгалтерия, таъминот, сотиш, шартнома ва бошқа бўлимлар ходимларининг хизмат юзасидан бориб келишлари учун фойдаланилса, бу ҳолларда автомобилларни харид қилишда тўланган ҚҚС ҳисобга олиниши лозим, сабаби улардан тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланилмоқда. 

Шу билан бир вақтда сизга шуни маълум қиламизки, автотранспортдан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилишини ўрганиш чоғида солиқ органлари унинг суғурта полислари, автотранспорт транспортининг босиб ўтган йўлини ва бошқаларни таҳлил қилади. 

Агар бунда автомобиль расман ишламайдиган учинчи шахслар томонидан бошқарилиши ҳолати аниқланса, бу ҚҚСни тўлиқ тўламаслик, деб ҳисобланади, оқибатда СКнинг 224-моддасига мувофиқ ғайриқонуний тарзда ҳисобга олинганлиги учун жарима қўлланилади. 

Бундан ташқари, транспорт воситаларининг таъсисчилар ёки унинг оила аъзолари томонидан бошқарилиши ушбу транспорт воситаси амортизацияси бўйича харажатларни ғайриқонуний чегириш ҳисобига фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтириш сифатида ҳисобланиши мумкин. Шунингдек, бу дивидендлар тарзидаги ёки моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича тўлов манбаида солиқни тўлашдан бўйин товлаш сифатида баҳоланиши мумкин”.

Жавобнинг тўлиқ матнига қаранг.

Шундай қилиб - бундан хулоса чиқарамиз.

Қуйидагилар автомобилдан фойдаланишда жуда фойдали бўлади:

1) раҳбариятга потенциал муаммоли оқибатларни тушунтириш;

2) ходим-ҳайдовчини корхонада ҳайдовчи томонидан автомобиль кира қилиниши билан боғлиқ қўшимча харажатлар юзага келган тақдирда унинг иш ҳақидан ушбу сумма келтирилган зарарнинг ўрнини қоплаш сифатида чегириб қолишларини имзо қўйдириб огоҳлантириш”.

 

Мавзуга доир бошқа материалларни ўқинг:

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text179377_avtomobil_buyicha_qqsni_hisobga_olish_kerakmi