Юридик хизматларни ҚҚСдан озод қилиш ҳисоб-китобда қандай қўлланилади

preview

2022 йил 1 январдан бошлаб адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари нотижорат ташкилотлар сифатида мажбурий тартибда ҚҚС тўлашга ўтган . ДСҚ улар фаолиятидан олинган қайси пул тушумларига солиқ солиниши, қайсиларига эса солинмаслигини тушунтирди. Энг асосийси - бу солиқ ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади.

 

Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдам солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинган, бундан қуйидагилар мустасно :

  • божхона тўловлари;
  • ижтимоий солиқ;
  • тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар.

Адвокатлик тижорат ташкилоти томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилса, масалан, биноларининг бир қисми ижарага берилса, ундан олинган даромадларга Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинади . Шу боис бундай ташкилотлар тушумларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши шарт .

2022 йил 1 январдан бошлаб адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари ҳамда бошқа нотижорат ташкилотлар мажбурий тартибда ҚҚС тўловчиларга айланишди  .

Солиқ ҳисоб-китобида барча тушумлар ЭҲФ ва онлайн-НКМ маълумотлари асосида автоматик тарзда акс эттирилади.

Юридик ёрдам учун ҳақ тарзида олинган маблағлар ҚҚС ҳисоб-китобида СКнинг 477-модасига мувофиқ ҳисобга олиниши учун:

  • tasnif.soliq.uz да ташкилотнинг шахсий кабинетида танланганларга “Адвокатлик хизмати – 10601001001000000” МХИКни қўшинг (ташкилотингизнинг юридик шахснинг ЭРИси талаб қилинади);
  • юридик хизматларга ЭҲФ тақдим этишда “Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) МХИК ва номи” устунида тушувчи йўл-йўриқдан “Адвокатлик хизмати – 10601001001000000”ни танланг;
  • онлайн-НКМ ёки виртуал кассани шундай созлангки, адвокатлик хизматлари учун чекда 10601001001000000 МХИК акс эттирилсин. Ой якунлари бўйича эса солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматида “Имтиёз” менюси шаклини тўлдиринг ва жўнатинг.

Манбага қаранг.

Сиз тавсияларда ҚҚС тўлаш ва солиқ ҳисоботини тўлдириш бўйича бошқа йўл-йўриқларни топасиз: