Байрам хизмат сафаридаги вақтга тўғри келса

preview

Корхона бир неча нафар ходимини байрам куни вилоятга хизмат сафарига юборди. Байрам куни ишлаётган хизмат сафарига юборилган ходимга иш ҳақини қандай миқдорда ҳисоблаш зарур?

 

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун ҳақ тўлашни МКнинг 157-моддаси тартибга солади.

Иш берувчида ходимнинг хоҳишига қараб ҳақ тўлашнинг иккита варианти бор:

1) байрамга тўғри келган хизмат сафари кунларига камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш;

2) байрам кунидаги иш учун отгул бериш. Бу ҳолда байрам кунидаги иш учун одатдаги иш куни каби бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади .

Бунда хизмат сафаридаги кунлар учун тўланадиган иш ҳақи ва байрам куни учун компенсация хизмат сафарига юборилган ходимга хизмат сафарида бўлган вақт учун суткалик харажатлар тўлашдан озод қилмайди . Дам олиш кунлари ва байрам (ишланмайдиган) кунларидаги ишлар учун маошга устамалар ва қўшимча тўловлар тарзидаги компенсация тўловлари:

  • жисмоний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига киради ;
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади .

 

Агар сиз байрамга мукофот берган бўлсангиз

Байрамга мукофотлар - бу рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар), улар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига киради .

Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда ушбу харажатлар чегирилади . ЖШДС бўйича имтиёзлар мукофотлар учун назарда тутилмаган.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботида ҳисобланган ва тўланган мукофот суммаларини меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги бошқа ҳисобланган даромадлар билан бирга акс эттиринг: Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида ва Ҳисоб-китобга 5-иловада - ходимлар бўйича ажратилган ҳолда.

Татьяна ЛИМАРЕВА,

 “Норма” эксперти