Чет эллик шахс республикадан ташқарига чиққанда, ЖШДС ставкаси қандай ҳисобланади

preview

«Ташкилот директори – чет эллик шахс Ўзбекистонда турганига 1 йилдан ошди. 12%лик ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолинган, бироқ февраль ойининг бошида у Қозоғистонга бориб келган. Бу ҳолат ЖШДС ставкасига таъсир қиладими?».

Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– ЖШДС ставкаси фақат жисмоний шахснинг солиқ мақомига – унинг резидент ёки норезидентлигига боғлиқ бўлади.

Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистонда ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади .

 

Жисмоний шахс Ўзбекистонда ҳақиқатда 183 календарь кундан ортиқ бўладиган 12 ойлик давр солиқ даврига мувофиқ келмаслиги мумкин. Шуниси муҳимки, мазкур 12 ойлик давр кўриб чиқилаётган солиқ даврида бошланиши ёки тугаши керак.

Чет эллик жисмоний шахс Ўзбекистонда 1 йилдан ортиқ турган бўлса, яъни ҳақиқатда бўлиш кунлари сони унинг келган дастлабки санасидан бошлаб 12 ойлик даврдан ошиб кетса, солиқ резидентига айланади.

Агар чет эллик шахс февраль ойида қисқа муддатга республика ҳудудидан ташқарига чиққан ва айни пайтда Ўзбекистонда турган бўлса, у Ўзбекистон резиденти бўлиб қолаверади.

Мазкур ҳолатда 12%лик солиқ ставкаси қўлланилади .

 

Мавзуга доир фойдали тавсиялар: