Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
9 апрель
- · 2022 йилнинг II чораги учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 340-м. 8-қ.) (СК 340-м. 11-қ.);
_________________________
Эътибор беринг! Маълумотнома чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар тақдим этилади, яъни (СК 5-м. 8-қ.):
- II чорак учун – 11 апрелдан кечиктирмай;
- III чорак учун – 11 июлдан кечиктирмай;
- IV чорак учун – 10 октябрдан кечиктирмай.
_____________________
- айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2022 йил апрель ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2022 йилнинг II чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 432-м. 1-қ.);
- 2022 йил апрель ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 460-м. 5-қ.).
______________________________
* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.
Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-8-қ.) (СК 86-м. 6-қ.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади