20 апрель

preview
  • 2022 йил март ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 273-м.) ;
  • 2022 йил I чорак учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Бунда бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан солиқ бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра (2022 йил учун - бир йилда 1 марта) тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно.

Ўтган солиқ даври якунлари бўйича солиқ тўловчида жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар бир йилда 1 марта - ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этади ва солиқни тўлайди (СК 339-м. 5-қ. 2-б., СК 340-м., СК 480-м.);

  • 2022 йил апрель ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-сансидан кечиктирмай тўланади (СК 448-м. 3-қ);
  • 2022 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);
  • 2022 йил март ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 273-м., 1-2-қ.). (СК 259-м.) *;
  • 2022 йилнинг I чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 280-м., СК 281-м.);
  • 2022 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 5-6-қ.);
  • 2022 йил март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 454-м. 3-4-қ.);
  • 2022 йилнинг I чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 454-1, 454-2, 464-6, 464-7-б.)

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади (СК 273-м. 4-қ.) .


Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text180122_20_aprel