Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатларини қандай аниқлаш керак

17.04.2023
author avatar

Дильшод СУЛТАНОВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– амортизация қилинадиган активлар;
– амортизация қилинмайдиган активлар;
– амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич қиймати қандай аниқланади;
– амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич қийматига капитал қўйилмалар қандай ҳисобга олинади;
– солиқ солиш мақсадида амортизация қандай ҳисобланади;
– амортизация харажатлари ҳисоботларда қандай акс эттирилади;
– қайта баҳолаш амортизацияга қандай таъсир қилади;
– мақсадли имтиёзлар ҳисобига олинган (яратилган) асосий воситалар.

 

Амортизация қилинадиган активлар

Амортизация қилинадиган активларга асосий воситалар ва номоддий активлар киритилади.

Солиқ солиш мақсадларида қуйидаги мол-мулк асосий восита (АВ) сифатида эътироф этилади :

  • қиймати БҲМнинг 50 баравари миқдоридан юқори бўлган;
  • мулк ҳуқуқи асосида турган;
  • товарларни ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиладиган мол-мулк. 

Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида мол-мулк қийматини АВ таркибида ҳисобга олиш учун мол-мулкнинг энг кам чегарасини белгилаш мумкин.

Унитар корхона оператив бошқарувидаги ёки хўжалик юритувидаги амортизация қилинадиган актив шу унитар корхонада амортизация қилиниши лозим .

Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган амортизация қилинадиган актив ижарага олувчида (лизингга олувчида) амортизация қилинадиган активлар таркибига киритилади.

Товарлар ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) ёки маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун узоқ вақт (давомийлиги
12 ойдан ортиқ вақт) мобайнида фойдаланиладиган интеллектуал фаолият натижалари ва бошқа интеллектуал мулк объектлари (уларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар) солиқ солиш мақсадларида номоддий активлар (НМА) деб эътироф
этилади .

Номоддий активларга, хусусан, қуйидагилар киритилади:

  • санъат, адабиёт, илм-фан, шу жумладан дастурий таъминот ва маълумотлар базаларига, чизмага, дизайнга ёки моделга, режага, махфий формулага, технологияга ёки жараёнга, аудиовизуал асарларга ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларига, шу жумладан ижролар ва фонограммаларга бўлган муаллифлик ҳуқуқлари;
  • патентлар, товар белгилари, савдо маркалари;
  • саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли (ноу-хау), амалий жиҳатдан қўлланиладиган ва потенциал тижорат қийматига эга бўлган, натижада иқтисодий наф олиш мумкин бўлган ахборот.

Номоддий актив унинг мавжудлигини тасдиқловчи лозим даражада расмийлаштирилган ҳужжатлар бўлганда эътироф этилади. Булар патентлар, гувоҳномалар, патентдан ўзганинг фойдасига воз кечиш (уни олишга), шартнома, товар белгиси ва бошқалар бўлиши мумкин .

Амортизация қилинмайдиган активлар

Қуйидагилар амортизация қилинмайди :

  • ер ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);
  • маҳсулдор чорва моллари;
  • ахборот-кутубхона фонди;
  • музей ашёлари;
  • моддий маданий мерос объектлари;
  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлкалар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;
  • қиймати солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ушбу солиқ тўловчида илгари тўлиқ харажатлар жумласига киритилган амортизация қилинадиган актив;
  • солиқ тўловчи томонидан амортизация қилинадиган активлар таркибига ўтказилмаган капитал қўйилмалар;
  • бюджет ташкилотларининг амортизация қилинадиган активлари, бундан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro