Шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақига солиқ солинадими

preview

Корхонада байрам арафасида шанбалик ўтказилиб, ҳисобланган иш ҳақи “Маҳалла” фондига хайрия ёрдами сифатида ўтказилди. Бундай иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин? У бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?

Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ

– Шанбалик ташкилотчилари ходимларга ушбу кун учун иш ҳақи хайрия мақсадлари учун йўналтирилишини маълум қилишди. Бинобарин, шанбаликка чиқиш ходимнинг ушбу хайрия ишида иштирок этишга розилигини билдиради.

СКнинг 378-моддасида шанбалик бўйича имтиёзлар мавжуд эмас. Меценатлик кўмагини кўрсатиш бўйича имтиёз мавжуд , бироқ мазкур ҳолда бу меценатлик* эмас, деб ҳисоблайман. Шу тариқа, шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақига , одатдаги иш ҳақига сингари, умумбелгиланган тартибда ЖШДС солинади. Бунда бюджетга ўтказиладиган солиқ суммаси шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ажратмалар (1% ШЖБПҲ) суммасига камайтирилади.

 

*Маълумот учун:

Меценатлик (меценатлик фаолияти) - маданият ва санъат, шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти.

Меценатлик кўмаги - меценатлик фаолияти доирасида меценатлар томонидан беғараз ёки имтиёзли шартлар асосида меценатлик кўмагини олувчиларга бериладиган мол-мулк, шунингдек улар учун бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари .

Шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақи суммасига ҳам ижтимоий солиқ солинади .

Эътибор беринг

Иш вақтини ҳисобга олиш табелида шанбаликка чиқиш иш куни сифатида қайд этилади. Агар ходим тез-тез иш вақтидан ташқари ишда ишласа, иш вақтининг умумий фонди бир йил учун белгиланган нормадан ортиқ бўлмаслигини кузатиб боринг .

Фойда солиғи

Шанбаликда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириладиган харажатларга киритилади . Агарда иш ҳақидан ташқари корхона “Маҳалла” фондига қўшимча маблағларни йўналтирса, корхонанниг бундай харажатлари чегирилмайдиган харажатларга киритилади .

 

Бухгалтерия ҳисоби

 Хўжалик операциясининг мазмуни 

Счётлар корреспонденцияси

Сумма

Дебет

Кредит

Ходимга шанбалик учун маошидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи ҳисобланди - 1 500 000 сўм (1 500 000 х 1 : 19), бунда 19 - 5 кунлик иш ҳафтасида бир ойда иш кунлари сони

9430

6710

78 947,37

ЖШДС ҳисобланди

(78 947,37 х 12%)

6710

6410

9 473,68

ШЖБПҲга 0,1% ҳисобланди

(78 947,37) х 0,1%

6410

6530

78,95

Ижтимоий солиқ ҳисобланди (12%)

(78 947,37 х 12%)

6710

6520

9 473,68

Шанбалик учун хайрия фондига йўналтириладиган иш ҳақи акс эттирилди

(78 947,37 – 9 473,68)

6710

6990

69 473,69

“Маҳалла” фондига шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақи ўтказилди

6990

5110

69 473,69