2022 йил май ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Май ойида ишлар талайгина бўлади… 2022 йил апрель ойи учун солиқларни тўлашдан ташқари, май ойи учун солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш ва режа бўйича солиқ ҳисоботларини топшириш керак бўлади, салбий тузатишлар киритилган ҳисобварақ-фактуралар ёки 29-30 апрелда «чиқиб келган» эътибордан четда қолган ЭҲФлар туфайли ўтган даврлардаги солиқ ҳисоб-китобларига тузатишлар киритишга тўғри келади.

Молия вазирлиги ва «Норма» компаниясининг Buxgalter PRO базасидаги тавсиялари сизга кўмакдош бўлади, 2022 йилги янги шаклларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган тавсиялар ҳисоб-китобларни қайта топширишда ёрдам беради.

 

Режага нималар киритилганлигини кўриб чиқамиз. 

5 май:

  • 2022 йил апрель ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;

 

Тавсия қиламиз

Қандай вазиятларда ЖШДС тўланади.

 

  • 2022 йил апрель ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .



9 май

  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2022 йил май ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи ҳар чоракнинг учинчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади

Ушбу мавзудаги материал:

Кимлар юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлайди.

 

  • 2022 йил май ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни
Эътибор беринг
9 май дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 10 майга кўчирилади .

 

10 май

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил май ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади

Қуйидаги материални ўқиб чиқишни тавсия қиламиз

Юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ қандай ҳисобланади.

 

  • 2022 йил апрель ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни .

Мавзуга доир:

– Кимлар акциз солиғини тўловчилар ҳисобланади;

– Ҳисобот қандай тақдим этилади ва солиқ қандай тартибда тўланади.

 

  • 2022 йил апрель ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .
  • 2022 йилнинг I чораги учун вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

*Қуйидагилар бундан мустасно:

– йиллик молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

– ҳисоботни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тақдим этадиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар;

– молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.


14 май: 

  • 2022 йил апрель ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;

Кўрсатмалар сифатида қуйидагиларни тавсия қиламиз

– ЖШДС бўйича ҳисобот қачон топширилади ва солиқ қандай тартибда тўланади.

 

15 май:

  • 2022 йил апрель ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни  .

 

Солиқ тўловчилар учун тавсиялар:

– ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади;

– Устав фондига киритилган мол-мулкка солиқ солинадими;

– Ижтимоий солиқ қайтарилиши қандай ҳисобга олинади ва ҳисоботда қандай акс эттирилади;

– ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган сана қандай аниқланади;

– ЖШДС солинадиган объект ва унинг солиқ базаси қандай аниқланади.

 

  • 2022 йил май ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .

 

Мавзуга доир материаллар:

– Хизматлар чет эллик якка тартибдаги тадбиркор томонидан кўрсатилганда, кимга ва қандай солиқлар тўланади;

– Кимлар ЖШДС тўлайди.

 

  • 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

 

Солиқ тўловчилар учун йўриқнома:

– Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилишда жами даромад қандай ҳисобга олинади.

Эътибор беринг
14 ва 15 май дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 16 майга кўчирилади .

 

20 май:

  • 2022 йил апрель ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни  .

 

Солиқ тўловчилар ва солиқ тўловчи бўладиганлар учун фойдали маълумотлар:

– Товарлар ва хизматлар реализация қилинган у ёки бу ҳолатларда ҚҚС қандай ҳисобланади;

– ҚҚС тўлашга қандай ўтилади;

– ҚҚС бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади.

 

  • 2022 йил май ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай тўланади .

Мавзуга доир тавсиялар:

– Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари қандай тўланади.

 

  • 2022 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

Йўриқнома:

– Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғи қандай тўланади.

 

  • 2022 йил апрель ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. *.

 

Мавзуга доир қуйидаги материалларни ўқинг:

– Қандай ҳолатларда чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС тўланади;

– Чет эллик шахслардан товарлар ва хизматлар олинганда солиқ агенти томонидан ҚҚС қандай ҳисобланади.

 

  • 2022 йил апрель ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;

Солиқ тўловчилар учун тавсия:

– Кимлар ва қандай тартибда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлайдилар.

 

  • 2022 йил апрель ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

Қуйидаги йўриқномадан фойдаланинг

– Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади.

_______________________

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .


23 май
: 

  • 2022 йил май ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *  

 

Мавзуга доир тавсия:

– Фойда солиғи бўйича ҳисобот қандай топширилади ва солиқ қандай тартибда тўланади.

________________

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

 

25 май: 

  • 2022 йил апрель ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .


Татьяна ЛИМАРЕВА, 

«Норма» компанияси эксперти.

 

Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ru/publish/doc/text180987_2022_yil_may_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi