E-ijara да лизингга олинган кўчмас мулк ижара шартномаси қандай ҳисобга қўйилади (йўриқнома)

preview

Агар юридик шахс лизингга олинган кўчмас мулкни ижарага берса, ижара шартномасини ijara.soliq.uz да ҳисобга қўйиш зарур. ДСҚ мутахассислари буни қандай амалга оширишни тушунтиришди.

 

1.  Ijara.soliq.uz сайтида шахсий кабинетга киринг.

2. Юқоридаги менюда “Лизинг”ни танланг.

3. “Лизингга берилаётган кўчмас мулк тўғрисида маълумот” бўлимида:

  • “Кўчмас мулк объекти” сатрида кадастр рақами бўйича тушувчи йўл-йўриқдан ижарага бериладиган объектни танланг;
  • тегишли сатрларда шартнома амал қилиши санаси бошланиши ва тугашини кўрсатинг.

4.  “Лизингга олувчи тўғрисида маълумот” бўлимида ташкилотингиз (мазкур кўчмас мулк объектини лизингга олган юридик шахс) СТИРини кўрсатинг. Тизим номи, жойлашган жойи ва манзилини кўрсатиш учун мўлжалланган сатрларни автоматик тарзда тўлдиради.

5. “Жўнатиш”га босинг.

Тизим шартнома ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномани шакллантиради. Сиз уни чиқувчи ҳужжатларда юклаб олишингиз мумкин.

Манбага қаранг.