Полезное для бухгалтера в ноябре:
Франшизинг янги қоидалар бўйича қандай рўйхатдан ўтказилади
1 июлдан бошлаб комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган янги тартиби кучга киради. Бундай хизмат давлат хизматлари марказлари ва (онлайн-режимда) - ЯИДХП портали томонидан кўрсатилади.
Мазкур давлат хизмати регламенти 24.06.2022 йилдаги 346-сон ВМҚга 1-илова билан тасдиқланган.
Рўйхатдан ўтказиш учун электрон равишда ариза бериш учун қуйидагилар талаб қилинади:
- БҲМнинг 1/3 баравари миқдорида йиғим тўлаш;
- электрон сўровномани тўлдириш;
- нотариал тарзда тасдиқланган давлат тили ёки рус тилидаги ҳужжатлар:
– франшизинг шартномаси;
– хорижий франшизинг учун — хорижий лицензиар томонидан тақдим этилган хорижий давлатнинг тегишли давлат реестридан кўчирма ёки унинг ўрнини босувчи тегишли ҳужжатлар.
Нима учун рад этишлари мумкин
Қуйидагилар франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлиши мумкин:
1) ҳуқуқ эгаларида (ҳуқуқдан фойдаланувчиларда) мутлақ ҳуқуқларнинг мавжуд эмаслиги;
2) ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда ёки ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилганда;
3) тақдим этилган ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги;
4) фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи зарур рухсатномалар (лицензиялар)нинг мавжуд эмаслиги, улар Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ зарур.
Юқорида кўрсатилган сабаблардан бирига кўра рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи 3 ой ичида йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиши мумкин. Белгиланган муддатдан кейин берилган сўровномалар янгидан берилган ҳисобланади ҳамда давлат хизмати қийматини яна бир бор тўлашга тўғри келади.
Қўшимча равишда:
Агар франшизинг шартномасида ташқи савдо операциялари (товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти-импорти) назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда бундай операцияларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга ҳам риоя қилиниши керак.
Агар шартнома интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ўз ичига олса, ушбу ҳуқуқлар Интеллектуал мулк департаментида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади