Ишлаб чиқаришда "хом ашё"га топшириладиган яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олиш

preview

“Корхона шиша идиш ишлаб чиқаради. Бунинг учун шиша синиқлари (харид қилинадиган иккиламчи хом ашё), доломит, қум, содадан фойдаланади. Баъзан тайёр маҳсулот яроқсиз бўлиб чиқади. Навларга ажратгандан кейин яроқсиз маҳсулот “хом ашё”га топширилади ва ундан яна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Бундай вазиятни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш ҳақида “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА гапириб берди:

 

– Яроқсиз маҳсулот – бу стандартларга жавоб бермайдиган, технологик шартларни бузган ҳолда ишлаб чиқарилган, нуқсонлари туфайли бевосита белгиланишига биноан фойдаланиш имконияти бўлмаган маҳсулот.

Маҳсулот қисман (тузатиладиган) ёки тўлиқ яроқсиз бўлиши мумкин. Маҳсулот қисман яроқсиз бўлганда маҳсулот қўшимча ишлов берилгандан кейин бевосита белгиланишига биноан фойдаланиши мумкин. Агар қўшимча ишлов бериш мақсадга мувофиқ бўлмаса, бундай маҳсулот тўлиқ яроқсиз маҳсулот ҳисобланади.

Яроқсиз маҳсулот 2610 “Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар” счётида ҳисобга олинади .

Кейинчалик реализация қилиш ёхуд асосий ёки ёрдамчи ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин бўлган тўлиқ яроқсиз маҳсулот 1090 “Бошқа материаллар” счётига ҳисобдан чиқарилади. Қайтариладиган чиқиндилар қиймати маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган моддий харажатлардан чегириб ташланади .

Кўриб чиқилаётган ҳолатда ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган яроқсиз шиша идиш тўлиқ (тузатиб бўлмайдиган) яроқсиз маҳсулот ҳисобланади. Ундан хом ашё сифатида такроран фойдаланилиши боис, унинг қиймати материалларни ҳисобга олувчи счётлар - 1010 “Хом ашё ва материаллар” ёки 1090 “Бошқа материаллар” счётига  фойдаланиш мумкин бўлган баҳоси бўйича (сизнинг ҳолатингизда ишлаб чиқариш учун харид қилинадиган шиша синиғи  нархи бўйича кирим қилиш мумкин) ҳисобдан чиқарилади

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Хом ашё ва материалларни ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш

2010 “Асосий ишлаб чиқариш”

2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”

1010 “Хом ашё ва материаллар”

1090 “Бошқа материаллар”

Тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларни ҳисобдан чиқариш

2610 “Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар”

2010 “Асосий ишлаб чиқариш”

2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”

Якуний яроқсиз маҳсулотларни ҳисобдан чиқаришдан олинган моддий қийматликлар (реализация қилиш ёки фойдаланиш мумкин бўлган баҳосида) кирим қилинди

1010 “Хом ашё ва материаллар”

1090 “Бошқа материаллар”

2610 “Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар”

Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган қолган йўқотишлар маҳсулот таннархига киритилди

2010 “Асосий ишлаб чиқариш”

2610 “Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар”

Қайтариладиган чиқиндиларни ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилиши

(тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотдан олинган хом ашёдан такроран фойдаланилиши)

2010 “Асосий ишлаб чиқариш”

2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”

1010 “Хом ашё ва материаллар”

1090 “Бошқа материаллар”