Онлайн-НКМни алмаштирганда имтиёзни яна қўллаш мумкинми

preview

ДСҚ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига 2023 йил 1 январдан бошлаб 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор талабларига мувофиқ бўлмаган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиш тақиқланиши хабари билан хатлар йўллади.

Агар касса техникасини алмаштириш ёки бошқа зарур махсус қурилмаларни сотиб олишга тўғри келса, сиз 2022 йилнинг якунига қадар солиқ имтиёзидан фойданишингиз мумкин. Buxgalter.uz тафсилотларни идорада аниқлаштирди.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги имкониятларга эга бўлмаган онлайн касса-техникаларидан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланиш тақиқланган :

  • банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш;
  • НКМнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этиш (виртуал кассалар ва онлайн-НКМ сифатида фойдаланилаётган банк карталарини қабул қилувчи терминаллар бундан мустасно);
  • чакана савдони амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун - штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини эркин ўқиш ва аниқлаш.

2022 йил 1 январга қадар, ҳали онлайн-НКТ учун кўрсатилган техник талаблар бўлмаган вақтда кассани сотиб олганлар бунга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.

 

Касса 2023 йил учун қандай тайёрланади

Иккита усул мавжуд:

1) мавжуд техникани ТХКМ ёрдамида модернизация қилиш;

2) НКТни кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлган янги моделларига алмаштириш.

 

Эслатиб ўтамиз: сиз имтиёзни қўллашингиз мумкин!

2023 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ҳамда бошқа НКТ-қурилмаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган (4 x 300 000 = 1 200 000 сўм) миқдорда имтиёзни қўллашлари мумкин. Уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган қуйидагилар суммасини ушбу суммага камайтириш ҳуқуқи берилган :

  • фойда солиғи;

ёки

  • айланмадан олинадиган солиқ;

ёки

  • қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС.

Имтиёзни қўллаш учун онлайн-НКМ ва юқорида кўрсатилган бошқа махсус қурилмаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасини кўрсатинг:

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар – Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 0701-сатрида. У 080-сатрда “Солиқ ҳисобида турган жойи бўйича айланмадан олинадиган солиқ” автоматик тарзда суммани камайтиради;
  • фойда солиғи тўловчилар – Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 101-сатрида. У 110-сатрда “Фойда солиғининг бюджетга тўланиши лозим бўлган жами суммаси” автоматик тарзда суммани камайтиради.

Агар якка тартибдаги тадбиркорлар онлайн-НКМ сотиб олиб, уларни солиқ органида рўйхатдан ўтказишса, ЖШДС бўйича юқорида кўрсатилган имтиёз автоматик тарзда ҳисобга олинади.

Олег ГАЕВОЙ,

Норма” эксперти