Тиббиёт буюмларини харид қилиш ва реализация қилишда ҚҚС қандай ҳисобга олинади

preview

“Корхона импорт қилинган тиббиёт буюмларини реализация қилади. Уларни олиб киришда ҚҚС тўланган. Бироқ тиббиёт буюмларини реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган, шу боис улар ҚҚСсиз сотилади. 

Уларни кейинчалик сотиш учун харид қилишда тўланган ҚҚС билан қандай йўл тутиш лозим? Уни таннархга киритиш зарурми? Тиббиёт буюмларини чекланган устамаларни ҳисобга олган ҳолда реализация қилишда ЭҲФ қандай тўғри расмийлаштирилади? 

Саволларга “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб берди:

 

“Кирувчи” ҚҚС қандай ҳисобга олинади

– Тиббиёт буюмларини реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган . Реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод қилинган товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди ва харид қилинган товарлар қийматида ҳисобга олинади .

Агар сизда ҚҚС солинадиган ва ундан озод қилинган айланмалар мавжуд бўлса, уларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритинг. Бунда ҳисобга олиниши лозим бўлган “кирувчи” ҚҚС суммасини аниқлаш учун алоҳида-алоҳида ёки мутаносиб усулларидан бирини танланг.

Мутаносиб усулни танлашда ҳисобга олинмайдиган солиқ бошқа операцион харажатларга киритилади (9430-счёти). Бундай харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланади .

Бу ҳақда қуйидаги тавсияда батафсил ўқинг:

 

ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилиш учун ЭҲФнинг махсус шакли назарда тутилган .

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилиш учун ЭҲФ расмийлаштириш учун:

  • “Ҳисобварақ-фактура (фарм)” ҳужжат турини танланг ёки тиббиёт мақсадидаги товарлар етказиб берувчиси эканлигингиз ҳақида белги қўйинг;
  • ЭҲФ турини танланг - "Стандарт";
  • ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва санасини киритинг;
  • у бўйича товар жўнатиладиган шартнома рақами ва санасини киритинг;
  • харидорнинг СТИР (ЖШШИР)ни киритинг. Унинг қолган маълумотлари автоматик тарзда юкланади;
  • реализация қилинадиган товарлар бўйича жадвал маълумотларини тўлдиринг: номи, МХИК коди, серияси, ўлчов бирликлари, сони, базавий нархи, устама фоизи ва ҚҚС бўйича маълумотлар ("ҚҚСсиз" ёзуви);
  • киритилган маълумотларни текширинг ва "Сақлаш" тугмасига ёки дарҳол "Имзолаш " тугмасига босинг.

ЭҲФнинг “Базавий нарх” устунида савдо устамаси ҳисоблаб чиқариладиган базавий нархни (ҚҚСсиз) кўрсатинг. Базавий нарх қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг сотиб олиш қиймати (импорт учун) ёки сотиш нархи (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар);
  • харид қилиш нархи (кейинчалик реализацияни амалга оширувчи ташкилотлар учун).

“Устама” устунида базавий нархига нисбатан фоизда савдо устамасини (устамани) ўсиб борувчи якун билан кўрсатинг. Агар дори воситалари ва тиббиёт буюмларини етказиб беришда бир нечта улгуржи савдо ташкилотлари иштирок этса, савдо устамаси (устама) умумлаштирилган ҳолда аниқланади.

Эътибор беринг

Чекланган савдо устамалари дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар аниқланади. Уларнинг миқдори :

  • улгуржи савдо учун - сотиб олинган қийматидан 15%дан ортиқ бўлмаган;
  • чакана савдо учун - улгуржи нархидан 20%дан ортиқ бўлмаган миқдорларни ташкил этди.

Импорт бўйича олиб кириладиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш - уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар уларнинг сотиб олиш қиймати ёки улгуржи нархига 10% чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади .

Импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун тартибга солинадиган нарх белгилаш учун база бўлиб хизмат қиладиган сотиб олиш қиймати (Қ) қуйидаги формула бўйича аниқланади :

Қ = Кқ + Б + Бқ,

бунда:

Кқ – импорт қилинган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг бирламчи ҳужжатларда кўрсатилган, уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи (кузатувчи ҳужжатлар ёки БЮД) ҳужжатларда кўрсатилган ва бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасида Марказий банк курси бўйича сўмга қайта ҳисобланган қиймат;

Б - божхона божи ва йиғимлари;

Бқ - товарни харид қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар. Улар 4-сон БҲМСнинг 15-бандига мувофиқ шакллантирилади.

Мисол
Импорт тиббиёт буюмлари бўйича харид қиймати ва савдо устамаси ҳисоб-китоби
Улгуржи савдо корхонаси - ҚҚС тўловчиси импорт бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилди. Товарларнинг контракт қиймати БЮД асосида 100 минг АҚШ доллари. Товарларнинг божхона қиймати -100 минг АҚШ доллари. Товарлар етказиб берилгандан кейин шартноманинг муайян шартлари бажарилганлиги учун етказиб берувчи 20 минг АҚШ доллари миқдорида пул чегирмасини тақдим этди. Тегишинча, корхона товарлар учун 80 минг АҚШ доллари тўлади.

Чекланган савдо устамаси ҳисоб-китобида корхона уларнинг тасдиқланган бирламчи ҳужжатлар ва харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар асосидаги қийматидан шаклланадиган импорт қилинадиган товарларнинг харид қийматини ҳисобга олиши керак.

Мазкур вазиятда 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги чегирма товарларнинг харид қийматини камайтирмайди, у бошқа даромад сифатида ҳисобга олиниши керак (9390-счёти. Шу тариқа, устама 100 минг АҚШ долларидан ҳисобланиши керак.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text183639_tibbiet_buyumlarini_harid_qilish_va_realizaciya_qilishda_qqs_qanday_hisobga_olinadi