ЭҲФ шаклларига қандай ўзгартиришлар киритилади

preview

Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 471-сон қарори билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳисобварақ-фактура шаклига қуйидагиларни белгиловчи реквизитлар қўшилди:

1) етказиб берувчи тоифаси:

  • ишлаб чиқарувчи;
  • импорт қилувчи;
  • улгуржи савдо;
  • чакана савдо;
  • воситачи;
  • хизмат кўрсатувчи;
  • бошқалар;

2) реализация мақсади:

  • ўз эҳтиёжи учун;
  • тижорат мақсадида;
  • жисмоний шахсларга иштирокчилар таркибидан чиқиш, устав фондидаги ҳиссасини камайтириш ёхуд иштирокчининг улушини қайтариб сотиб олиш ҳисобига товарлар (хизматлар) бериш;
  • жисмоний шахсларга (дивидендларни товар кўринишида олишда);
  • товарларни (хизматларни) текинга бериш (бунда товарларнинг (хизматларнинг) таннархи ёки уларни сотиб олиш баҳоси кўрсатилади);
  • юридик шахс тугатилганда ҳамда эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинганда акциядорга товарлар (хизматлар)ни бериш;
  • товарларни ёки бошқа мол-мулкни қайта ишлаб бериш учун бериш;
  • товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш;
  • асосий воситалар ва бошқа мол-мулкларни реализация қилиш;
  • корхона мол-мулкини мажмуа сифатида реализация қилиш.

Электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришда сонларни яхлитлаш бутун сондан кейин 10 тагача сон чегарасида амалга оширилади.

Қандай ҳолларда солиқ солиш объектини ҳисобга олиш мақсадларида бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши белгиланди:

  • акциз тўланадиган товарларни қайтариш шарти билан қайта ишлаш учун топшириш, шунингдек қайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган, шунингдек акциз тўланадиган шундай хом ашё ва материалларнинг маҳсули бўлган, акциз тўланадиган товарларни қайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларнинг мулкдорига ишлаб чиқарувчи томонидан топшириш ;
  • акциз тўланадиган товарлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ;
  • акциз товарларни реализация қилиш нархи ва таннархи ўртасидаги ижобий фарқ ;
  • Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва (ёки) импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларнинг бузилиши, йўқотилиши, яроқсизлиги, камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши ;
  • узоқ муддатли шартномалар бўйича даромадлар ;
  • РЕПО операциялари бўйича даромадлар ;
  • қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича олинган даромадлар  ;
  • асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар ;
  • текинга олинган мол-мулк (олинган хизматлар) ;
  • инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча ТМЗнинг ва бошқа мол-мулкнинг қиймати тарзидаги даромадлар ;
  • қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар ;
  • талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар ;
  • илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар ;
  • шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар, шунингдек зарарларнинг (зиённинг) ўрнини қоплаш суммалари ;
  • валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши ;
  • акциядор (мулкдор, иштирокчи, муассис) юридик шахс фойдасига ўз улушининг (улуши бир қисмининг) қийматини олишдан воз кечиш натижасида устав фонди (устав капитали) камайиши муносабати билан олган даромадлар ёки юридик шахснинг устав фонди шакллантирилганда (кўпайтирилган ёки камайтирилганда) ;
  • Солиқ кодексининг VII бўлимида белгиланган ҳолларда ва тартибда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда тарзидаги даромади ;
  • дивидендлар тарзида олинган даромадлар ;
  • фоизлар тарзида олинган даромадлар .
Эътибор беринг
Кўрсатилган ўзгартиришлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ирина АХМЕТОВА, “Норма” эксперти