Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк қандай ҳисобга олинади

preview

“Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси тузилган. Ишончли бошқарувчи ҳисобланган корхона мол-мулкни 0100-бухгалтерия счётига кирим қилди ва амортизация ҳисоблайди. Бундан ташқари, корхона ушбу шартнома бўйича мазкур мол-мулкдан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўлайди. Ишончли бошқариш шартномаси бўйича олинган мол-мулк қандай тўғри ҳисобга олинади? Оператив ижара шартномаси ва ишончли бошқариш шартномаси асосида олинган мол-мулкни ҳисобга олиш нима билан фарқ қилади?”.

Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

 

– Аввало шуни таъкидлаш лозимки, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси ва мол-мулкни ижарага бериш шартномаси – бу алоҳида шартномаларда акс этирилиши лозим бўлган ҳар хил турдаги мажбуриятлар. Ижара шартномаси бўйича мол-мулк мулкдори даромад олади, ишончли бошқариш шартномаси бўйича эса, аксинча, ишончли бошқаришга доир мажбуриятларни бажаришдан даромад олиши мумкин.

Шу билан бирга, ишончли бошқарувчи мол-мулкни тасарруф этиш доирасида алоҳида шартнома бўйича уни ўз корхонасига ижарага топшириши мумкин.

Ушбу шартноманинг низоли ёки хато қоидаларини истисно қилиш учун томонлар тузган шартномада юристларнинг қайд белгиларини олишлари зарур.

1. Мол-мулкни ишончли бошқаришга топшириш бу мол-мулкка мулк ҳуқуқининг ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди .

Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк бошқарув муассисининг бошқа мол-мулкидан, шунингдек ишончли бошқарувчининг мол-мулкидан ажратилади. Ушбу мол-мулк ишончли бошқарувчида алоҳида балансда акс эттирилади ва у бўйича мустақил ҳисоб юритилади. Ишончли бошқарув билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоб-китоб юритиш учун алоҳида банк ҳисобварағи очилади .

Бу ҳақда Солиқ кодексида кўрсатилган.

Ишончли бошқарувчи солиқ солиш объектларининг ва (ёки) солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг ҳисобини ишончли бошқарувни таъсис этувчининг (наф олувчининг) манфаатларида амалга ошириладиган ишончли бошқариш фаолияти бўйича ва бошқа фаолият бўйича алоҳида-алоҳида юритиши шарт .

Бундай шартномага асосан ишончли бошқарувни таъсис этувчи (наф олувчи) учун солиқ мажбуриятини бажариш, шунингдек солиқ ҳисоботини ва молиявий ҳисоботни тузиш ҳамда тақдим этиш бўйича мажбуриятни бажариш ишончли бошқарувчига юклатилиши мумкин. Бу ҳолда бундай солиқ мажбуриятини бажариш ишончли бошқарувчи ҳисобланувчи шахс номидан амалга оширилади .

Тегишинча, масалан, мол-мулк амортизацияси тарзидаги харажатлар ишончли бошқарув муассисининг харажатлари ҳисобланади, ишончли бошқарувчининг эмас.

2. Мол-мулкни оператив ижара шартномаси бўйича фойдаланишга олишда унинг ҳисоби балансдан ташқари 001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар” счётида юритилади.

Ишончли бошқарувчи томонидан олинган мол-мулк, юқорида кўрсатилганидек, алоҳида балансда ҳисобга олинади.

Эътибор беринг

Ишончли бошқаришда ҳисоб ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида оддий ширкат шартномаси бўйича ҳисобга ўхшаш тарзда юритилади . Даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида СКнинг 322-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

 

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /ru/publish/doc/text183934_ishonchli_boshqarishga_topshirilgan_mol-mulk_qanday_hisobga_olinadi