Диққат! Кичик ва ўрта бизнес учун МҲМС лойиҳаси русчага таржима қилинди

preview

30 сентябрь куни Молия вазирлиги Молиявий ҳисобот миллий стандарти (МҲМС) лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. У 2024 йил 1 январдан бошлаб кичик ва ўрта корхоналар учун бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларининг ўрнини босиши керак.

Buxgalter.uz ушбу ҳужжатнинг рус тилидаги таржимаси билан танишишни таклиф этади:

 

Лойиҳа юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни 2022 йил 1 декабргача Молия вазирлигига – ifrs@mf.uz электрон почтаси орқали йўллашингиз мумкин.

Молия вазирлиги бухгалтерларга ёрдам бериш мақсадида МҲМСни қўллашга доир методик материаллар тайёрлайди. Шунингдек МҲХС ва МҲМС бўйича мутахассисларни тайёрлаш мақсадида олий таълим муассасаларининг таълим дастурлари модернизацияланади. Бироқ, ишловчи мутахассислар барчасини бошидан ўрганиб, бу борада юқори даражага чиқишлари учун бунинг ўзи етарли бўлмаслиги мумкин.

IFRS.ACADEMY бухгалтерларни МҲХС асослари бўйича практикумда (50 академик соат) қатнашишга таклиф этади. Практикум 2022 йил 30 октябрдан бошланади. Тафсилотлар – бу ерда.

«Норма» компаниялар гуруҳи мижозлари 30%лик чегирмадан фойдаланишлари мумкин.