ЯТТ ўз ходимларини солиқ органларида қандай ҳисобга қўйиши керак (йўриқнома)

preview

Солиқ қўмитаси якка тартибдаги тадбиркорлар ёлланма ходимларини ДСИда қандай ҳисобга қўйишлари кераклиги ҳақидаги қадамма-қадам йўриқномани эълон қилди.

Уни сақлаб қўйиб, фойдаланамиз:

 

22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият турига қараб 5 нафаргача ходимни ёллаш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Якка тартибдаги тадбиркор ва ходим ўртасида ёзма шаклда меҳнат шартномаси тузилган бўлиши керак. Шундан сўнг якка тартибдаги тадбиркор 3 иш куни ичида ходимни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза бериши керак.

 

Қадамма-қадам йўриқнома:

1. my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетда хизматлар рўйхатида «Ёлланган ходимларни рўйхатдан ўтказиш» опциясини танланг.

2. Ёлланадиган ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза шаклида унинг СТИР ёки ЖШШИРни кўрсатиб, «Enter» тугмачасини босинг.


3. Ходимнинг шахсий маълумотлари – Ф.И.О., паспорт серияси, рақами ва берилган жойи, уй манзили кўрсатилган, автоматик равишда тўлдирилган майдонларни текширинг.


4. Рўйхатдаги «Фаолият тури» майдонида ЯТТ сифатидаги фаолият турингизни танланг.


5. «Фаолият амалга ошириладиган жой» майдонини текширинг (автоматик равишда тўлдирилади).


6. Ёлланма ходим билан боғланиш телефони ва меҳнат шартномасининг муддатини қўлда ёзиб кўрсатинг.


7. Ёзма шаклда тузилган меҳнат шартномасини PDF форматида юкланг. 

8. Аризани жўнатинг.


9. Бошқа ходимлар учун тартиб-таомилни такрорланг.


Манбага қаранг.