Жамиятнинг янги иштирокчиси дивиденд оладими

preview

«Жамият иштирокчиси ўз улушининг бир қисмини бошқа жисмоний шахсга сотди. Янги шахс жамият иштирокчилари таркибига киргач, тақсимланмаган фойда тақсимланади. Янги иштирокчи сотиб олган улушга тўғри келадиган қисмда соф фойдани тақсимлаш чоғида дивидендларни олишга ҳақлими? Улушнинг олди-сотди шартномасида ушбу шартлар қайд этилмаган».

Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига кўра директор ўринбосариМВ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти департаментининг тадбиркорлик фаолияти субъектлари бухгалтерия ҳисоби услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА жавоб берди:

 

– Улушнинг олди-сотди шартномасида дивидендларни тўлаш шартлари бўлмаслиги керак.

Дивидендларни тўлаш тартиби жамият устави ёки иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

МЧЖнинг устав фондидаги улушни олувчига жамият иштирокчисининг мазкур улушдан бошқа шахснинг фойдасига воз кечгунига қадар юзага келган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади . Иштирокчилар таркиби ва уларнинг устав капиталига ҳиссалари бўйича жамият таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Жамият иштирокчилари фойдани тақсимлашда иштирок этишга ҳақли эканликлари боис янги иштирокчи УФдаги улушнинг бир қисмини сотиб олгач жамият соф фойдасини тақсимлашда иштирок этишга ва устав капиталидаги улуши миқдорига мутаносиб дивидендларни олишга ҳам ҳақли бўлади

Жамиятда иккита ва ундан ортиқ иштирокчи бўлса, дивидендларни тўлаш учун фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ва улар бўйича овоз бериш якунлари, йиғилишда қабул қилинган қарорларни ўз ичига олади. Бир иштирокчиси бўлган жамиятда дивидендларни тўлаш бўйича қарорни жамиятнинг ягона иштирокчиси қабул қилади ва уни ёзма равишда расмийлаштиради.

МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 26-моддасида жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш ва уни тўлаш бўйича чекловлар белгиланган.

 

Дивидендларни тўлаш тўғрисидаги қўшимча фойдали маълумотларни қуйидаги тавсиялардан топасиз:

 

 

Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар /ru/publish/doc/text185451_jamiyatning_yangi_ishtirokchisi_dividend_oladimi