Эски намунадаги НКМ орқали сотилган товарнинг қайтарилиши қандай акс эттирилади

preview
Эътибор беринг

Аризангизни кўриб чиқаётганда сўрашлари мумкин бўлган, товарнинг қайтарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатига тузатиш киритилди. Унда қуйидагилар қолдирилди:

  • харидорнинг аризаси;
  • харид чекининг асл ёки кўчирма нусхаси, аслининг ранги ўчган бўлса;
  • сотилган пайтидан бошлаб 3 йил ичида кафолатли хизмат кўрсатиш талони;
  • сервис марказининг завод браки ҳақидаги хулосаси.

Ундан қуйидагилар чиқариб ташланди: 

  • товарни қайтариш учун юкхат;
  • пул маблағларини қайтариш тўғрисида далолатнома; 
  • чиқим касса ордери (нақд пулда қайтарилган бўлса);
  • қайтариш кунида урилган қайтариш чеки.

 

«Маиший техника дўкони 2,5 йил аввал сотилган товар (совутгич) қайтарилишини ҚҚС бўйича ҳисоботда қандай акс эттириши керак? Харидор 2022 йил ноябрда ушбу талаб билан мурожаат қилиб, чекнинг кўчирма нусхаси (аслининг ранги ўчган), сотилган пайтидан бошлаб 3 йил ичида кафолатли хизмат кўрсатиш талони ва сервис марказининг завод браки ҳақидаги хулосасини тақдим этди. Қайтаришни рад этиш учун қонуний асослар мавжуд эмас».

buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Неъматжон РАҲМОНОВ вазиятга ойдинлик киритди:

 

– Онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда товарларни сотишдан олинган даромадга харидорга қайтарилган пул суммасида тузатиш киритилади. Солиқ базасига тузатиш киритиш қайтариш чеки расмийлаштирилган солиқ даврида автоматик равишда амалга оширилади .

Фискал хотирага эга (эски намунадаги) НКМдан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида ҳам шунга ўхшаш норма бўлганини қайд этиб ўтмоқчиман. У 17.11.2011 йилдаги 306-сон ВМҚга 1-иловага 6-илованинг 5-бандида.

Қўйилган масала моҳияти – технологияларда:

  • онлайн-НКТ шартларида онлайн-НКМ бўйича маълумотлар ҚҚС бўйича ҳисоб-китобда автоматик равишда акс эттирилади;
  • фискал хотирага эга (эски намунадаги) НКМ маълумотлари ва айрим ҳолларда онлайн-НКТга ўтиш пайтида ой якунлари бўйича тақдим этиладиган бир томонлама умумлаштирилган ҳисобварақ-фактура маълумотлари асосида ҳисоботларда акс эттирилган.

Сотиш чеки ва қайтариш чеки онлайн-НКМда шакллантирилганда саволлар юзага келмайди. Қайтариш чекига сотиш чеки боғлангач, графадаги сумма автоматик равишда қайтариш чеки суммасига камаяди. Бу ҳақда батафсил ушбу тавсияда ўқинг:

Бироқ, товарни сотиш пайтида эски намунадаги НКМ қўллангани, қайтариш чеки эса ҳозирги пайтда – онлайн-НКТ орқали урилгани учун буни техник жиҳатдан амалга ошириб бўлмайди.

 

Нима қилиш керак

СК 257-м. асосан ушбу товарни сотиш бўйича ҳисобварақ-фактурага қўшимча бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконини беришни сўраб ДСҚга my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали мурожаат қилишни тавсия этаман. Бунда мурожаатингизни кўриб чиқаётган инспекторга товар қайтарилишини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингизга тўғри келиши мумкин:

  • харидорнинг аризаси;
  • харид чекининг асл ёки кўчирма нусхаси, аслининг ранги ўчган бўлса;
  • сотилган пайтидан бошлаб 3 йил ичида кафолатли хизмат кўрсатиш талони;
  • сервис марказининг завод браки ҳақидаги хулосаси.
Эътибор беринг

Харидор товарни тўлиқ ёки қисман қайтарса ёхуд кўрсатилган хизматдан бош тортса, солиқ базасига тузатиш киритиб, ҳисоботни қайта топширишингизга тўғри келади. Қуйидаги тавсияларда ушбу мавзуга оид фойдали маълумотларни топасиз:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /ru/publish/doc/text186164_eski_namunadagi_nkm_orqali_sotilgan_tovarning_qaytarilishi_qanday_aks_ettiriladi