Товарни тўлиқ кузатиб бориш шароитида жарима тўлашдан қандай қочиш мумкин

preview

2022 йил 1 декабрдан бошлаб барча босқичларда – ишлаб чиқаришдан охирги истеъмолчига реализация қилишгача – металл, шу жумладан алюмин идишда алкоголь маҳсулотларининг ҳаракатланиши тўлиқ кузатиб борилади.

Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН ишлаб чиқарувчилар, импорт ва реализация қилувчилар бунда нималарга эътибор беришлари, хато ва кўпгина жарималардан қандай қочишлари кераклиги ҳақида гапириб берди:

 

– 833-сон ВМҚга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб спиртли ичимликлар ва сигареталарни, 2022 йил апрелдан бошлаб эса пиво ва пиво маҳсулотларини тўлиқ кузатиб бориш ташкил этилган. 2022 йил 1 декабрдан бошлаб товарларнинг ушбу рўйхатига металл, шу жумладан алюмин идишдаги алкоголь маҳсулотлари қўшилди.

Ушбу саналардан бошлаб юқорида санаб ўтилган товарлар рақамли маркировкаланмаган ҳолда айланмага чиқарилмаслиги керак, қолдиқлари эса ушбу саналаргача реализация қилиниши керак.

Маркировкаланмаган маҳсулот (сақланаётган ёки сотилаётган) аниқланса, солиқ тўловчини қуйидагиларга асосан жавобгарликка тортишлари мумкин:

  • МЖТК 166-м. (товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидалари бузилганлиги учун БҲМнинг 100 баравари миқдорида жарима);
  • СК 227-1-м. (реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима).

 

Тўлиқ кузатиб бориш деганда қуйидагилар назарда тутилади:

1) ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи товарни рақамли маркировкалаши шарт;

2) сўнг товарни реализация қилиш чоғида ЭҲФ ва онлайн-НКМ чекларида рақамли маркировкалаш ҳақида ахборот кўрсатилган бўлиши керак.

Товар ўрамидаги рақамли маркировка коди (Data Matrix) ўқилиши ва унинг ҳужжатларда тўғри акс эттирилишини 2D-сканер таъминлайди. 

 

Хато: кассир бир нечта бир хил товарлардан фақат биттасининг кодини ўқийди

Чакана савдода маркировкаланган маҳсулотлар реализация қилинганда кассада битта харидорга бир нечта бир хил товарларни сотишда муаммолар юзага келади.

Мисол учун, тўлиқ ўрамда 6 шиша вино бўлади. Харидор 5 шиша сотиб олмоқчи. Кассада фақат битта шишадаги рақамли кодни сканердан ўтказиб, сонини оддийгина 5 дона дея кўрсатиб бўлмайди.

Ҳар бир товар бирлигида ноёб маркировкалаш коди бўлиб, ҳар бир шишани алоҳида сканердан ўтказиш керак.

Харидор бутун ўрамни (6 шиша) сотиб олса, уни очиб, ҳар бир шишадаги кодни сканердан ўтказиш керак эмас. Ўрамдаги кодни сканердан ўтказишнинг ўзи кифоя. Бироқ, бунинг учун техникангиз тўғри созланган бўлиши керак.

 

ТХКМга мурожаат қилиб, қуйидагиларни созлашни сўранг:

1) маркировкалаш кодлари такрорланишини назорат қилиш функциясини.

У битта ўрамдаги Data Matrix ни бир неча марта ўқиш имконини бермайди. Бу эса жуда муҳим! Акс ҳолда биргина код такроран ўқилганда «Asl Belgisi» МАТ ушбу маркировкалаш кодига эга товарни такроран сотиш далилини қайд этади. Бу эса қонунбузарлик дея саналиб, вазиятга ойдинлик киритиш учун бундай ҳодиса ҳақидаги ахборот автоматик равишда давлат назорат органларига юборилади;

2) транспорт ўрамида товарларни чакана сотиш функциясини.

Ушбу функция билан товарни блокларда, қутиларда ва бошқа қадоқларда сотишни расмийлаштириш осонроқ бўлади. Ўрамни очиб, ҳар бир товар бирлигини касса орқали алоҳида ўтказишингизга тўғри келмайди, транспорт ўрамидаги Data Matrix ни сканердан ўтказишнинг ўзи кифоя.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


Товар ва хизматлар кодлари Ўзбекистонда: таснифлаш, код бериш, ЭҲФ товар кодлари, хизматлар кодлари, ТН ВЭД, ЭСФ кодлаш, код танлаш, номенклатура Товар ва хизматлар кодлари: қандай тартибда белгиланади, қандай код танланади, ЭСФда қандай акс эттирилади ва хатолар қандай тузатилади. Кодлаш тартиби, номенклатура, норматив ҳужжатлар ва амалий тавсиялар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /ru/publish/doc/text186305_tovarni_tuliq_kuzatib_borish_sharoitida_jarima_tulashdan_qanday_qochish_mumkin