Бош бухгалтернинг таъбирномаси

preview

Маълумки: Янги йил арафасидаги –  31 декабрдан 1 январгача бўлган тушлар Янги йил тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади ва кўпинча рўёбга чиқади. Биргаликда “Бош бухгалтернинг таъбирномаси”ни кўриб чиқамиз, кўрадиган тушимиз нима ҳозирлаётганлигини кўрамиз...

 

Тушда нима кўрасиз

Таъбири нима

  • Тушда парвоз қилиш

Вақт захираси билан ҳисобот топширишга улгурасиз

  • Илон чақса

Аудиторлар солиқчиларнинг хулосаларини тасдиқлайди

  • Дилшод СУЛТОНОВ билан қўл бериб кўришсангиз

ҚҚС бўйича яна битта имтиёз бекор қилинади

  • Узоқ вақт кимдандир қочасиз, лекин жойингиздан жилмайсиз

 “Автокамерал”дан бир неча марта айни бир хабарномани оласиз

  • Гулнора ЭРГАШЕВАни тушда кўрасиз

Солиқ назоратини автоматлаштириш соҳасида яна қандайдир беъмани нарсани ўйлаб топадилар ва сизга ёрдам керак бўлади

  • Хитой фахрий ёрлиғини муҳокама қилиш

Яқин вақтда МХИК ва ўлчов бирликларида ўзгаришлар бўлади

  • Одам кўп жойда кийимсиз бўлиш

Солиқ аудити

  • Ўзингизни супер қаҳрамон сифатида кўрсангиз

Яна таътилдан чақириб олишади ва қаҳрамонлик кўрсатишни талаб қилишади

  • Авиа фалокатда тирик қолиш

Ҳисоботга кечикиш, лекин ДСҚ сўнгги паллада ачинади ва муддатларни узайтиради

  • Ўзингизни “Титаник” йўловчиси сифатида кўриш

Бутун ўтган даврда сиз қўллаган солиқ имтиёзи сиз учун эмас бўлиб чиқади

  • Солиқ инспектори тушингизга кирса

Пул бўлмайди

  • Лўлилар тўдасини кўриш

Контрагентлар панд беради

  • Эскалаторда қарама-қарши йўналишда югуриш

Ўтган давр учун яна битта ЭҲФ топилади

  • Ўзингизнинг тўйингизни ёки дафн маросимингизни кўриш

Камерал текширув натижалари устидан шикоят берасиз

  • IT соҳасида ва Microsoft да ишлаганлик учун халқаро мукофот олиш

Солиқчилар бир вақтнинг ўзида яна 10 та ахборот сервисларини ишга туширади

  • Buxgalter PRO га обуна бўлиш

Агар бунга ҳақиқатда амал қилсангиз катта эҳтиром ва ҳаётда муваффақиятларга эришасиз :)

Янги йил билан ҳурматли бухгалтерлар! Бу йил сиз учун осон ва муваффақиятли бўлсин! Сизга ишда ва уйда муваффақиятлар тилаймиз!

Эҳтиром билан,

buxgalter.uz жамоаси