Полезное для бухгалтера в ноябре:
14 январь
• 2022 йил декабрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова 16-б.)
• атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китобини I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан – жойлаштириш жойи бўйича экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ.
Қуйидагилар атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларини тўлайдилар (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова 5-б.):
– ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
– юридик шахслар ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.
Атроф муҳитга таъсир кўрсатиш тоифалари 07.09.2020 йилдаги 541-сон ВМҚга 1-иловада белгиланган.
Эътибор беринг
Компенсация тўлови ҳисоб-китобини топшириш муддатлари (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова 22-б.):
– I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар - ҳар чоракда 1 марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
– III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар - ҳар йилда 1 марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача.
• 2023 йил учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 444-м. 3-қ.).
* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.
Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-8-қ.) (СК 86-м. 6-қ.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади