Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабарномани қачон ва қандай топшириш керак
Солиқ тўловчилар СК 182-моддасига кўра календарь йили давомида амалга оширилган назорат қилинадиган битимлар ҳақида солиқ органларига хабар беришлари шарт. «Норма» экспертлари буни қандай амалга ошириш ва хабарнома юборилмаса, нима бўлиши ҳақида тушунтириш беришди.
Муҳим саналар ва фойдали йўриқномаларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Ким ва қачон хабарнома топшириши керак
Назорат қилинадиган битимлар рўйхати СК 180 ва 181-моддаларида келтирилган. Шахсларнинг ўзаро боғлиқлик белгилари СК 37-моддасида келтирилган. Ушбу моддалар меъёрлари 2024 йилда сиз солиқ органларига махсус тартибда хабар бериш керак бўлган битимларни амалга оширганмисиз йўқми, тушунишга ёрдам беради. Агар амалга оширган бўлсангиз – молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай солиқ органларига хабар беринг
.
Эътибор беринг
2025 йилдан ташкилотлар йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этадилар
:
- БҲМС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
- МҲХС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай.
Маълумот учун: 2025 йилгача ташкилотлар йиллик молиявий ҳисоботни қуйидаги муддатларда тақдим этганлар
:
- ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай;
- ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай – хорижий инвестицияли корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;
- ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача – юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари (молия органларига Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта тақдим этадилар);
- ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай – вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқариш бўйича бошқа органлар.
Buxgalter Pro'да ўқинг
Назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабарномани қандай топшириш керак
Назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабарномани my3.soliq.uz сайти орқали юборинг. Бунинг учун кетма-кет қуйидагиларни танланг:
- «Хизматлар»;
- «Электрон ҳужжат айланиши»;
- «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган хабарномаларни юбориш»;
- «Назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабарнома».
Маълумотни илова қилинган шакл бўйича жадвал кўринишида ёки қўлда тўлдириш йўли билан юбориш мумкин.
Шаклни тўлдириш учун қуйидаги маълумотлар керак бўлади:
- битимлар предмети;
- битим иштирокчилари ҳақида маълумотлар:
– юридик шахснинг тўлиқ номи ва СТИРи (агар юридик шахс Ўзбекистон солиқ органларида ҳисобда турган бўлса);
– якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.Ш. ва ЖШШИР;
– якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахснинг Ф.И.Ш. ва фуқаролиги;
- назорат қилинадиган битимлар бўйича олинган даромадлар суммаси ва (ёки) амалга оширилган харажатлар (кўрилган зарарлар) суммаси – нархлари тартибга солиниши керак бўлган битимлар бўйича даромадлар (харажатлар) суммаларини ажратган ҳолда. Бу маълумотлар бир турдаги битимлар гуруҳи бўйича тайёрланиши мумкин;
- бошқа маълумотлар.
Шунингдек, тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини илова қилиш керак.
❖
Доимий муассасалар назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабарнома тақдим этишлари кераклиги ҳақида сайтдаги алоҳида мақолада батафсил маълумот берганмиз.
Хабарнома юборилмаса, нима бўлади
Бундай битимлар ҳақидаги маълумотни яшириш маъносиз, чунки солиқ органлари барибир солиқ текшируви ёки солиқ мониторинги давомида улар ҳақида маълумот оладилар. Бу ҳолда қуйидагилар юз бериши мумкин:
- ҚҚС, фойда солиғи, ЖШДС, акциз солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича қўшимча ҳисоблашлар
; - тўланмаган солиқ суммасининг 40 фоизи миқдорида жарима
.
Хабарнома юбориш бўйича қўшимча саволларингиз бўлса, уларни Солиқ қўмитаси мутахассисларига 71 244-98-09 телефон рақами орқали беринг (ички рақамлар: 01879, 01243, 01622, 01620, 01281).
Бу мавзу бўйича ҳуқуқшунослар ва солиқ маслаҳатчиларининг муҳим маслаҳатларини Buxgalter Pro тавсияларида топасиз:
- Трансферт нархни белгилашда қандай ҳолатларда солиқ назорати амалга оширилади;
- Трансферт нархни шакллантиришда солиқ назорати ўтказилишининг тартиби қандай бўлиши керак;
- Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак;
- Назорат қилинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солиқ солиш.
![]()