МХИКдаги хато сабабли кассани ўчириб қўймасликлари учун қандай йўл тутиш лозим

preview

“ТХКМ кассани ўчириб қўйди ва дастурий таъминотни янгилаш учун унга ходимларининг кириши учун рухсат берилишини талаб қилмоқда. ТХКМ мутахассисларининг тушунтиришича, бу МХИКни тез-тез алмаштириш билан боғлиқ МХИКдаги хатолар сонини қисқартиришга ёрдам беради”. 

Бундай ҳаракатларга қандай муносабат билдириш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” директори, онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга хизмат кўрсатиш бўйича эксперт Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди:

 

– Ҳа, бундай вазиятлар бўлиб туради. Бундай ҳолатда “ўчириб қўйишди” иборасини қўллаш нотўғри, деб ҳисоблайман. Айрим ТХКМ нотўғри МХИК мавжуд бўлган жуда кўп чекларга эга кассаларга мажбурий равишда хизмат кўрсатишни тўхтатишларига тўғри келади. Солиқ қўмитаси онлайн-НКМда фойдаланилаётган МХИКни tasnif.solq.uzнинг жорий версияси билан автоматик тарзда солиштиришни амалга ошириш имконини берувчи дастурий таъминотни ўрнатиш йўли билан энг қисқа муддатларда тартиб ўрнатишни талаб қилмоқда. Лекин онлайн-НКМ эгалари орасида ТХКМнинг кассанинг дастурий таъминотини янгилаш зарурлиги тўғрисидаги хабарномасини эътиборсиз қолдираётганлари анчагина.

Ушбу вазиятда ТХКМ кассани ўчирган ҳолда эътиборни жалб қилиш ва масаланинг бутун жиддийлигини таъкидлашга уринмоқда. Шундан сўнг, қоидага кўра, тадбиркорлар ТХКМ ходимлари билан жуда тез боғланишади.

Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар қўлланилаётган МХИКни tasnif.soliq.uzга мувофиқ келиши борасида текшириш имконини берувчи дастурий таъминотга эга бўлиши керак. Агар дастур МХИК ўзгарганлигини аниқласа, уни автоматик тарзда янгисига – амалдаги МХИКга алмаштиради.

Виртуал кассаларда бундай дастур, қоидага кўра, касса ёқилганда текширишни автоматик тарзда ишга туширади.

Онлайн-НКМда бундай текширишни компьютер ёрдамида амалга ошириш лозим, сўнгра МХИК билан текширилган товарлар рўйхати онлайн-НКМ хотирасига юборилади. Бундай янгилашни ҳар куни иш кунининг бошланишида амалга ошириш тавсия қилинади.

Эътибор беринг, МХИКни автоматик тарзда янгилаш – бу янги сервис. Унинг иши нафақат касса, балки фискал маълумотлар оператори дастурий таъминоти билан ҳам таъминланади. Ҳамма янги нарсанинг ўз камчилиги бўлади, улар иш жараёнида аниқланади ва бартараф этилади. Чунончи, ўтган ҳафтада МХИКни автоматик тарзда янгилашда товарлар рўйхатидан уларнинг баъзилари тушиб  қолиши аниқланди. Кейинчалик уларни рўйхатга қайтадан қўлда киритишга тўғри келади.

Бундай вазиятга тўсатдан дуч келмаслигингиз учун товарлар рўйхатини компьютерда Excel форматида алоҳида захира файл билан сақлашингизни тавсия қиламиз, ундан ҳар доим йўқолган маълумотни нусха олиш мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади