Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
15 март
2022 йил учун:
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан:
• 2022 йил учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (Низомнинг 1-4-б., АВ рўйхат рақами 942, 3.07.2000 й.).
* Қуйидагилар:
– йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар тақдим этадиган қолган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустасно.
2023 йил учун:
• 2023 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м., СК 407-м. 4 ва 5-қ.). ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади;
• 2023 йил март ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м. 1-2-қ.).
• 2023 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно) (СК 470-м. 3-қ. 1-б., 470-1-м. 8-қ.);
• Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2023 йил апрель ойидан бошлаб солиқ ҳисобида турган жойи бўйича ДСҚда белгиланган шакл бўйича қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ*.
Солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли (СК 470-1-м. 6-қ.).
*Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-8-қ., СК 86-м. 6-қ.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади