Полезное для бухгалтера в ноябре:
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасига ижтимоий солиқ солинадими
“Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасига ижтимоий солиқ солинадими? Агар солинмаса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида уни қандай акс эттириш керак – 1-иловадами ёки 5-иловадами?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
– Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларига ижтимоий солиқ солинмайди, сабаби у меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди . Бу – жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари .
Нафақалар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилади:
1) 012-сатрда;
2) 5-иловада (шаблон-файл) – ҳар бир жисмоний шахс бўйича. “Даромад тури” иловасининг 7-устунида 4 рақами “Бошқалар”ни кўрсатинг.
Солиқ ҳисоботида тўғри акс эттирилган тақдирда нафақа суммасига ижтимоий солиқ ҳисобланмайди.
Булар, шу жумладан – вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳақида бу ерда батафсил ўқиш мумкин: