Аккредитивларга хизмат кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи қандай ҳисобга олинади

preview

“Компания банк билан аккредитивларга USD валютасида кафолат-ҳисоб-китоб хизмати кўрсатишга (КҲХ) доир шартнома тузди. Бунинг учун банк ҳар куни воситачилик ҳақи ҳисоблайди ва уни ҳар ойда ундиради. Аккредитивлар бўйича ҳар куни воситачилик ҳақи фоизларини ҳисоблаш ва уларни БҲМС ва МҲХС бўйича ҳисобда акс эттириш керакми? Буни қандай валютада амалга ошириш лозим? Воситачилик ҳақи USDда ҳисобланадиган, банк эса уни ҳисобрақамидан сўмда ундирадиган вазиятни ҳисобда қандай акс эттириш лозим?”.

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Марказий банкнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори ўринбосари Шавкат РАСУЛЕВ жавоб берди:

 

– Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилинганида мижознинг топшириғи билан аккредитив очган банк-эмитент маблағларни олувчи ёки у кўрсатган шахс аккредитивда назарда тутилган шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади .

Даромадлар ва харажатлар тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади .

Ўзбекистонда барча хўжалик юритувчи субъектлар миллий валюта - сўмда бухгалтерия ҳисобини юритишлари ва молиявий ҳисоботни тақдим этишлари керак . Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун сўмлардаги қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санада Марказий банк курси бўйича амалга оширилади .

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, ҳисобланган фоизлар (воситачилик ҳақи) суммасини содир этилган санада (шартномада кўрсатилган санада) Марказий банк курси бўйича акс эттиринг. Ушбу талаблар МҲХС бўйича молиявий ҳисобот тайёрлашга ҳам тааллуқли.

Мисол
Бухгалтерия ҳисобида аккредитивга хизмат кўрсатганлик учун воситачилик ҳақини акс эттириш
2023 йил 19 январда 50 000 USD суммада кейин 270 кун молиялаштириш билан қоплашсиз аккредитив очилди. Аккредитив очилган пайтдан эътиборан банк ҳар куни КҲХ воситачилик ҳақини ҳисоблайди.

24 январда КҲХ воситачилик ҳақи 7 кун учун 19,18 USDни ташкил этди. Банк уни Марказий банк курси бўйича ҳисоблайди:

19,18 USD х 11 290,27 = 216 547.38 сўм.

Бунда компаниянинг ҳисобрақамидан кўчирмалар бўйича 216 547,38 сўм миқдорида КҲХ комиссияси 2023 йил 31 январда ушлаб қолинади. Марказий банк бўйича доллар курси ушбу санада 11 301,59 сўмни ташкил этади.

Ўтказмалар:

Операция санаси

Операциянинг номи

Сумма

ўмда)

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

24.01.2023

Аккредитив бўйича воситачилик ҳақи ҳисобланди

216 547,38

9430

6990

31.01.2023

Аккредитив бўйича воситачилик ҳақи тўланди

216 547,38

6990

5110