“Асл белгиси” тизимининг 429 кодли хатосига қандай муносабат билдириш лозим

preview

Асл белгиси” МАТ маъмурияти тизимнинг ишидаги ўзгаришлар ҳақида огоҳлантирди. 2023 йил 30 майдан бошлаб, агар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмаси иштирокчиси бир дақиқада 1 000 та мурожаатни генерация қилса, тизим 429 кодли хато тўғрисида хабар чиқаради.

Бундай чеклов кимлар учун долзарб ва бу ишлашга халақит қилмаслиги учун нима қилиш керак?

Асл белгиси” МАТ маъмурияти тушунтиради:

 

– Жорий этилаётган чеклов мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмасининг оддий иштирокчиси томонидан тизимга мурожаатлар сонидан анча ошади. У тизимда қасддан ортиқча юклама яратаётган, шу туфайли айланманинг оддий иштирокчилари ишлай олмаётган ёвуз ниятли шахслардан тизимни ҳимоя қилади.

Агар қандайдир сабабга кўра сиз 429 кодли хатонинг олдини ололмаган бўлсангиз, ҳеч қаерга қўнғироқ қилиш керак эмас. Шунчаки бир дақиқа тин олинг ва шундан сўнг одатдаги маромда ишлашни давом эттиришингиз мумкин.

Эътибор беринг
Бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг, бу янги материаллар ҳақида тезроқ билишга ёрдам беради!

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади