МХИК: товарни грамм ва килограммда қандай сотиш мумкин

preview

Агар ишлаб чиқарувчи товарни “дона” ўлчов бирлигига эга ва камроқ сиғимдаги қадоқда шакллантириш имконини бермайдиган идентификацияловчи МХИК (охирги 6 та рақами – ноллар эмас) билан катта сиғимдаги истеъмол қадоғида сотса, товарни қандай қилиб тортиб сотиш мумкин?

Чакана савдо субъекти бундай вазиятда қандай йўл тутиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Янги технологиялар” ИАМнинг Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар ягона электрон каталогини шакллантириш бўлими бошлиғи Ориф АБДУРАҲМОНОВ тушунтирди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Зоодўкон ишлаб чиқарувчидан уй ҳайвонлари учун 15, 20 ёки 25 кг дан фирма қадоғига қадоқланган озуқани харид қилади, деб фараз қилайлик. Лекин харидорлар бутун қадоқни кам ҳолларда олишади, одатда оғирлиги бўйича сотиб олишади.

Мисол учун, “МХИК 02309001001012001 – Озуқа ва озуқа қўшимчалари (барча турдаги) Dog Chow итлар учун товуқли, 14 кг”  озуқа мавжуд. МХИКга дона ўлчов бирлиги бириктирилган, сабаби товар 14 кг ли истеъмол қадоғида сотилади ва штрих-кодга эга. Дўкон tasnif.soliq.uzда 500 ва 1 000 г дан товар қадоғини яратиб, вазифани ҳал қилишга ҳаракат қилди. Аммо тизим мазкур МХИК учун фақат ташқи ва ташиш қадоғини шакллантириш мумкин деган хабар чиқарди.

Яъни дастур мавжуд қадоқларни анча йирикларига бирлаштирган ҳолда йириклашишга имкон беради. Масалан – 5, 10 ва ҳоказодан иборат блокларни шакллантириш мумкин. Бу товар аввалбошдан 14 кг ли истеъмол қадоғига эгалиги туфайли шундай содир бўлади. 

 

Нима қилиш керак

Энг аввало, МХИК 02309001001012001 МХИК ўз штрих-кодига эга бўлган барча товарларга берилган мақбуллаштиришга қадар жорий этилганлигига эътибор беринг. Аммо ҳозир қоидалар ўзгарди: идентификацияловчи МХИК фақат мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларга берилмоқда. Барча қолганлар олтита ноль билан тугайдиган базавий МХИК олади.

Базавий МХИК билан ишлаб чиқарувчида ҳамда дўконда бундай муаммолар юзага келмайди. Ишлаб чиқарувчи 14 кг ли истеъмол қадоғини шакллантириш ва товарни шундай тарзда сотишга ҳақлидир. Дўкон эса бириктирилган ўлчов бирликлари орасида граммни ҳамда килограммни топади. Қадоқни очиб, тортиб сотиши мумкин.

 

Агар ишлаб чиқарувчи товарни идентификацияловчи МХИК билан сотган бўлса

Агар классификаторда мазкур товарга идентификацияловчи ҳамда базавий МХИК мавжуд бўлса – сиз уларнинг исталганидан фойдаланишингиз мумкин.

Дўкон худди шу озуқани базавий МХИК “Озуқа ва озуқа қўшимчалари (барча турдаги)” билан сотишга ҳақлидир. Мазкур МХИК “грамм” ва “килограмм” бириктирилган ўлчов бирликларига эга.

Эътибор беринг
Сиз “МХИК ўлчов бирликлари, имтиёзлар ва tasnif.soliq.uz функционали билан қандай ишлаш керак” вебинари ёзувини эшитган ҳолда МХИК билан боғлиқ амалий вазифаларни қандай ечишни билиб оласиз. Амалий вазиятларнинг муҳокамаси 01:20 дан бошланади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади