Бошқа корхонанинг устав фондига ҳисса бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

preview

“МЧЖ таъсисчилари таркибига кирамиз. Бошқа корхонанинг устав фондига ҳиссани қандай тўғри ҳисобга олиш керак, қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим?”. 

Саволга “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:

Эътибор беринг
Солиқ маслаҳатчиларининг тавсияларини тезкор тарзда олиш учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Ҳаммаси сиз устав фондига қандай мол-мулкни ўтказаётганлигингизга боғлиқ. Бу ерда турли вариантлар бўлиши мумкин, улардан иккитасини кўриб чиқамиз: асосий восита ёки пул.

 

1. Агар асосий восита ўтказилса

Асосий восита бошқа корхонанинг устав фондига таъсис шартномаси асосида ўтказилади. Бунда таъсисчилар томонидан белгиланган унинг ўтказилиш қиймати баланс (қолдиқ) қийматига мувофиқ келмаслиги мумкин.

АВни ўтказишда қуйидагиларни расмийлаштиринг:

  • қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-1-сонли шакл);
  • электрон ҳисобварақ-фактура.

АВни ўтказишдан молиявий натижани бухгалтерия ҳисоби мақсадларида қуйидаги формула бўйича аниқланг:

МН = ЎҚ – ҚҚС – ҚҚ – Х + ҚС,

бунда:

ЎҚ – АВни ўтказиш қиймати;

ҚҚС – қўшилган қиймат солиғи (тўловчилар учун);

ҚҚ – қолдиқ қиймат (жамғарилган эскириш айрилган ҳолда бошланғич (тиклаш) қиймати);

Х – чиқиб кетиши бўйича харажатлар;

ҚС – чиқиб кетган АВ бўйича қайта баҳолаш сальдоси.

 

Ўтказмалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

АВни бошқа корхонанинг устав фондига ўтказиш қиймати акс эттирилди

0600

9210

ҚҚС ҳисобланди

9210

6410

АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

9210

0130

Жамғарилган эскириш ҳисобдан чиқарилди

0230

9210

Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

8510

9210

АВнинг чиқиб кетишидан олинган фойда акс эттирилди

9210

9310

АВнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар акс эттирилди

9430

9210

 

2. Агар пуллар ўтказилса

Ўтказмалар: 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Бошқа корхонанинг устав фондига пулли ҳисса акс эттирилди

0600

5110

5210

5530