Вам могут понадобиться для уплаты до 10 мая акциза:
2023 йилнинг II чораги учун кимлар статистика бўйича ҳисобот топшириши керак
Статистика агентлиги сайтида “Танланма кузатув” бўлимида 2023 йилнинг II чораги учун 4-kb savolnoma шакли бўйича танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган.
“Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА сиз ушбу рўйхатга кирган бўлсангиз, қандай тартибда ҳаракат қилишингиз кераклигини тушунтирди:
– Эслатиб ўтамиз, барча мазкур корхоналар 4-kb savolnoma шакли бўйича eStat 4.0. дастури ёрдамида кузатувдан ўтказилади.
Агар сиз – рўйхатда бўлсангиз, 2023 йил II чорак учун 4-kb savolnoma шакли бўйича кузатув шаклларини 2023 йил 15 июлга қадар тақдим этинг.
Қандай қилиб дастурга кириш ва шаклни тўлдириш мумкин
ЭРИси ёрдамида паролни кўрсатган ҳолда ҳавола бўйича eStat 4.0. дастурига киринг. Сизнинг ташкилотингиз номи ва унинг реквизитлари - КТУТ, СТИР билан ойна очилади.
Ташкилотингиз номига босинг ва сиз “шахсий кабинет”га тушасиз. Унинг ўнг қисмида тугмалар - сизнинг статистика ҳисоботларингизнинг “ҳолатлари” – “жўнатилганлар”, “рад этилганлар”, “қабул қилинганлар”, шунингдек статистика органлари ваколатли вакилларининг хабарномалари акс эттирилади.
Экраннинг чап қисмида таклиф этилган рўйхатдан “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” ҳаволасини танланг.
Кейин – 4-kb savolnoma шаклини танланг ва “Жўнатиш” тугмасига босинг. Хавотирланманг, сизда шакл дарҳол жўнатилмайди, у шунчаки тўлдириш учун очилади.
Шаклнинг барча зарур бўлимларини кўрсаткичлар (статистика ҳисоботи шаклининг юқори панели) билан тўлдиргач, яна “Жўнатиш” тугмасига босинг.
4-kb savolnoma шаклининг ҳар бир бўлимига мантиқий назорат - кўрсаткичларни тўғри тўлдириш формуласи билан текшириш назарда тутилган.
Шунингдек, шакл бўлимларига “Сақлаш” тугмаси кўзда тутилган. Унга босишни унутманг, акс ҳолда сизнинг бўлимлар бўйича тўлдирилган кўрсаткичларингиз сақланмайди ва уларни қайтадан киритишга тўғри келади.
Тўлдиришда йўл-йўриқлар - шакл бўлимларининг жадвал қисми остидаги - 4-kb savolnoma шаклининг у ёки бошқа бўлимида айнан қайси кўрсаткичларни акс эттириш зарурлиги тўғрисида пастки изоҳларга эътибор беринг.
Ҳисоботнинг тўлдирилган шаклини 4-kb savolnoma шаклининг “Якуний қисми”да тегишли тугмага босган ҳолда Excelга юклаш мумкин.
“Шахсий кабинет”дан чиқиш учун унинг чап қисми юқорисида ўзингизнинг ташкилотингиз номига босинг ва кейин “Чиқиш” тугмасига босинг.
2023 йил I чорак учун саноат кичик корхоналари ва микрофирмалари статистика органларига 2023 йилнинг I чораги учун 4-kb (sanoat) шаклига асосан танланма кузатилиши лозим бўлган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати, Микрофирма ва кичик корхоналар фаолияти бўйича саволнома (тармоқ)"га асосан 4-kb (sanoat) кузатув шаклини тақдим этишган. 2023 йил II чорак учун Рўйхат Агентликнинг сайтида ҳозирча эълон қилинмаган. Агар у эълон қилинадиган бўлса, корхонангизни ўтказиб юбормаслик учун ахборотни кузатиб боринг.
Агар 4-kb savolnoma шаклини тўлдириш бўйича муаммолар юзага келса: (71) 202-81-07, (71) 202-81-08 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
eStat 4.0. дастури ишидаги техник масалалар бўйича сизга: (71) 202-81-45 телефон рақами орқали маслаҳат беришади.
Сизга муваффақиятлар тилаймиз, ҳурматли бухгалтерлар!