Ставка ўзгарган бўлса, импорт қилинган товарни сотишда ҚҚС қандай ҳисобланади

preview

“Ташкилот 2021 йилда чет элдан асосий воситани сотиб олди. ҚҚС ставкаси 15 % бўлганди. Ҳозир ташкилот АВни қолдиқ қиймати бўйича реализация қилади. ҚҚС бўйича солиқ солиш базасини биз божхона қиймати бўйича оламиз. Ҳозир ҚҚС 12% бўлганлиги муносабати билан ҚҚС суммаси божхона расмийлаштируви чоғида бўлганига нисбатан камроқ бўлади. 

Ушбу вазиятда ҚҚСни қандай тўғри ҳисоблаш керак?” 

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради:

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас .

Товарларни реализация қилиш чоғида реализация қилиш санасида амалда бўлган ставка қўлланилади . Бинобарин, сизнинг вазиятингизда товарларни реализация қилиш чоғида ҚҚС суммаси реализация қилиш қийматидан (бироқ божхона қийматидан паст бўлмаган қийматдан) 12% ставка бўйича аниқланади.

Агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли эканлигини ҳисобга олинг. Сиз бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлиги ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этган ҳолда низолашишга ҳақлисиз .

Товарни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда бюджетга 15% ставка бўйича тўланган ҚҚС суммасини сиз барча ҳисобга олиш шартларига риоя қилинган тақдирда ҳисобга олишга ҳақлисиз .

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text191896_stavka_uzgargan_bulsa_import_qilingan_tovarni_sotishda_qqs_qanday_hisoblanadi