Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
“2022 йил учун аудиторлик текшируви чоғида МЧЖ таъсисчиси – жисмоний шахсга (резидентга) йил давомида олинган фойдага қараганда кўпроқ миқдорда дивидендлар тўланганлиги аниқланди”.
Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозимлиги ҳақидаги саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:
Қонун ҳужжатларида нима ёзилган
Иштирокчи томонидан юридик шахснинг фойдасини тақсимлашда олинган даромад дивидендлар деб эътироф этилади. Хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади
.
Фойда ҳисобот даври – йил якунлари бўйича аниқланади
.
Жамият соф фойдани МЧЖ таъсисчилари ўртасида қуйидаги тарзда тақсимлашга ҳақлидир
:
- ҳар чоракда;
- ярим йилда 1 марта;
- бир йилда 1 марта.
Шу тариқа, агар ҳатто I чорак ёки ярим йиллик якунлари бўйича дивидендлар тўғри ҳисобланган бўлса ҳам, уларнинг якуний миқдорини ҳисобот йили якунлари бўйича олдинги даврларнинг жамғарилган фойдаси/зарарини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш лозим.
Ортиқча тўланган дивидендларнинг солиқ оқибатлари қандай бўлади
Келтириб ўтилган вазиятда корхона ҳисобдаги ноаниқликни тузатиши, ҳисоботни қайта топшириши ва қўшимча солиқларни тўлашига тўғри келади.
Энг аввало таъсисчига тегишли дивидендларни 2022 йилнинг охири ҳолатига балансда акс эттирилган корхона томонидан ҳақиқатда олинган фойдадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаринг.
Ортиқча тўланган дивидендлар суммаси жисмоний шахсларнинг бошқа даромади сифатида қаралиши керак
. Ўзбекистоннинг резидентлари дивидендларига 5% ставка бўйича солиқ солинади
. Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига эса 12% ставка бўйича ЖШДС солинади
ва ижтимоий солиқ солинмайди
. Ортиқча тўланган дивидендлар суммасига бюджет 7% солиқни ололмай қолган.
Корхонага тавсия қиламиз
1. Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобларини қайта топширинг.
Сиз хатони 2022 йилнинг охири ҳолатига тузатасиз, Ҳисоб-китобнинг ўзи эса йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади. Аммо Ҳисоб-китобга 2-илова – Ушлаб қолинган солиқлар тўғрисидаги маълумотнома ўсиб бормайдиган якун билан – дивидендлар (фоизлар) ҳисобланган ва тўланган ҳар ой якунлари бўйича тўлдирилади ва бириктирилади.
Шу тариқа, ҳисоб-китобларни ҳисобланган ва тўланган дивидендларнинг ошиши вазияти содир бўлган 2022 йилнинг ҳисобот ойлари учун қайта топширишга тўғри келади.
Қайта ҳисоб-китоб топширилганидан сўнг дивидендлардан олинадиган солиқ бўйича ШҲга ҳам ўзгартиришлар киритилади: дивидендлардан олинадиган солиқ бўйича ортиқча тўлов суммаси акс эттирилади, уни ЖШДС ҳисобига ҳисобга олиш мумкин;
2. Ортиқча тўланган дивидендларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттиринг. Бунинг учун ҳисоб-китобларни сиз тузатиш киритадиган барча ҳисобот ойлари учун ўсиб борувчи якунни ҳисобга олган ҳолда қайта топширинг;
3. Бюджетга ортиқча тўланган дивидендлар суммасидан қўшимча 7% ЖШДС ўтказинг;
4. Солиқ органига солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни солиштиришни ўтказишни сўраб мурожаат қилинг
. Солиштириш далолатномаси асосида солиқ органи ортиқча тўланган дивидендлардан олинадиган солиқни ЖШДСни тўлаш ҳисобига ҳисобга олишни мустақил равишда амалга оширади
.
![]()