Камерал солиқ текширувида ҳисобга олиниши керак бўлган тақиқлар

preview

Камерал текшируви доирасида солиқчиларга солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқланди   .

Бу солиқ тўловчилар безовта қилинмаслигини англатадими? Энди сизга камерал солиқ текшируви тайинланганда нималарни ҳисобга олиш керак бўлади?

Солиқ тўловчилар ҳам, солиқчилар ҳам бемалол бўла олишмайди, – деб ҳисоблайди TRI-S-AUDIT аудитор компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА ва буни тушунтириб берди:

 

Солиққа оид янгиликларга тушунтиришларни тезкор тарзда ўқиб бориш учун бизнинг телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

Солиқ тўловчи тушунтириб бериши керак бўлган ҳолатлар

– Ушбу чора-тадбирлар камерал назоратга эмас, балки кўпроқ солиқ аудитига хос деган фикрни маъқуллайман. Бироқ, солиқ тўловчилар билан суҳбатдан солиқчилар томонидан уларнинг ҳудуд ва биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни вазиятни аниқлаштириш учун чақиртириш, ҳужжатлар ва буюмларини олиб қўйиш ҳолатлари уларга ёқмаганлигини билиб олиш мумкин.

Энди камерал назорат доирасида солиқчилар компания фаолияти тўғрисида турли манбалардан уларга келиб тушадиган материаллар, шу жумладан ЭҲФ тизими, онлайн-НКТ чеклари, солиқ ҳисоботлари билан чекланишларига тўғри келади. Моҳиятан, уларда солиқ тўловчилардан нима учун сизларда ҳаммаси бундай бўлмади, бошқача бўлди деб сўраш, бундай вазият қандай юзага келганлигини тушуниб олишда ёрдам берадиган қўшимча ҳужжатлар билан танишиш имконияти бўлмайди.

Амалиётда саволлар юзага келиб қолиши мумкинлигини тушуниб етадиган солиқ тўловчиларнинг ўзлари солиқчиларга вазиятни ойдинлаштириш учун мурожаат қилишларини тахмин қилиш мумкин. Солиқ тўловчига кейинчалик натижаларни низолашишга вақт кетказишдан кўра камерал текширув якунлари бўйича қабул қилинадиган қарор холис бўлиши муҳимдир. Фақат солиқчиларда текширув материалларига аниқлаштирувчи ҳужжатларни илова қилиш учун имконият ва хоҳиш бўлишининг ўзи етарли.

Айтиб ўтилган ташаббуслар ҳали меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга татбиқ этилиши лозим. Менимча, бир томондан ҳужжатларда баён этилганларни тушунтириш, бошқа томондан тушунтириш сифатида нималарнидир айтиш имконияти бўлган ҳолатларда солиқчи ва солиқ тўловчининг камерал текширув доирасидаги муносабатлари учун имкониятларни умуман тўсиб қўймаслик керак.

 

Қатъий тақиқлар бўлмаслиги лозим

Эътибор қаратинг: солиқчиларга солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқлаб қўйилди. Агар бу ҚҚСни қоплаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш доирасидаги текширув бўлса, мазкур тартиб-таомилларнинг барчаси ҳал этилганлигича турибди. Буни билиб олиш қийин эмас, ахир давлат томонидан бюджетдан солиқ тўловчига тўланиши лозим бўлган пул маблағлари ҳақида сўз бормоқда.

Бундай қўшимча тушунтиришнинг ўзи ташаббус муаллифлари камерал текширув доирасида автоматлашган таҳлил идеал бўлиши мумкин эмас деб айтишмоқда. Ушбу норма, мазкур солиқ бўйича ҳамма нарса юқори даражада автоматлаштирилганлигига қарамай, ҚҚСга нисбатан қўлланилади. Барча зарур маълумотлар деярли ЭҲФ ахборот тизими, электрон солиқ ҳисоботининг онлайн-НКМ тизими ва бошқалар орқали келади.

Автоматлаштириш даражаси паст бўлган, ҳисоблаб чиқиш осон бўлмаган бошқа солиқлар ҳақида нима дейиш мумкин … Масалан, фойда солиғи. Унинг харажат қисмини текширувчи ҳатто жойига чиққанида ҳам ҳисоблаб чиқиши осон бўлмайди. Бунда бир талай бошқа қийинчиликлар ҳам бор.

Трансферт нарх шаклланиши ҳам муаммоларни юзага келтиради. Бунда гап автоматлаштириш секин бораётганлигида эмас, балки тушунчанинг ўзи янгилиги сабабли ҳамма ҳам уни амалиётда қўллаш механизмлари ва тамойилларини охиригача ўзлаштириб ололмаган.  

Шунингдек, фикримча, солиқ органларида бўлимларнинг ўзаро муносабатлари тўлиқ тартибга солинмаган ва корхонада бир вақтнинг ўзида бир нечта камерал текширув ўтказилиши мумкин, бу эса унинг ишини мураккаблаштиради.

Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб, солиқ текширувлари сифати оширилишига ишониш қийинроқ бўлмоқда. Натижа яхши бўлади, деб умид қиламиз.

 

Ҳаммаси аввалгидек, фақат кейинроқ

Аввал солиқ тўловчи камерал текширув жараёнида солиқчиларнинг сўровига кўра ҳужжатларни тақдим этишига тўғри келган. Ҳозир  ҳам шундай қилишига тўғри келади. Фақат энди у ушбу ҳужжатларни йиғиши ва бир жойга тўплаб туриб, бундай маълумотлардан фойдаланадиган вақт келишини кутиши лозим. Кейинроқ, камерал текширувидан сўнг шундай фурсат келади. Афтидан, бундай зарурият солиқ тўловчининг камерал текширув натижалари бўйича солиқчиларнинг хулосаларидан норозилиги  ёзма равишда баён этилганда юзага келиши мумкин. Ахир бунда ҳар бир сўз ҳужжатлар билан тасдиқланиши муҳим ҳисобланади.

Ҳудуд ва бинолар кўздан кечирилиши мумкин. Фақат энди улар камерал текширув доирасида эмас, сайёр солиқ текшируви доирасида бўлади, бундай текширув солиқчилар томонидан солиқ тўловчининг камерал текширув натижаларини низолашишга уринишлари самараси бўйича тайинланади.

Бемалол бўлмаслик учун сабаблар етарли.  Аксинча, эҳтиёткор бухгалтер солиқчиларда савол туғилишига сабаб бўладиган заиф жойларни мустақил равишда таҳлил қилиб, ўзининг ҳақлигини исботлаб беришга тайёргарлик кўриб қўяди.

 

Хулоса

Умуман олганда, камерал текширув чоғида бундай процессуал хатти-ҳаракатларнинг тақиқланиши тўғрисида қабул қилинган қарор камерал текширув ушбу тушунчани солиққа оид қонун ҳужжатларига киритиш пайтида муҳокамалар қандай кечган бўлса, шундай юқори даражада мувофиқликда бўлиши лозим. Яъни инсон омилини камайтирган ҳолда автоматлаштирилган текширувни йўлга қўйиш керак. Солиқчиларнинг солиқ тўловчига тегишли ҳудудга кириш, ҳудудни ва биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқи кейинроқ,ушбу текширувлар учун меъёрий-ҳуқуқий база яратилаётганда пайдо бўлган.

Шу билан бирга, кўрилган ташаббуслар амалда асосий мақсадга эришишга хизмат қилиши учун тадбиркорни камроқ безовта қилиб, солиқ маъмурчилиги тизимини такомиллаштириш керак. Ривожланган мамлакатларда камерал таҳлил корхоналарни кўп йиллар давомида безовта қилмаслик учун имконият яратади. Бизда камерал текширувнинг такомиллашмаганлиги ҳозирча бунга имкон бермайди. Бунга интилишимиз керак, сабаби камерал назорат корхоналарни мунтазам равишда ишдан чалғитишлардан халос қилади ва солиқ органларида маъмурий ресурсни қисқартиришга ёрдам беради.

Солиқ маъмурчилиги ва камерал текширув соддалаштирилган ва тушунарли, яна автоматлаштирилган бўлиши лозим. Ушбу йўналишда амалга ошириладиган кўп ишлар турибди.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади