Контрагент ҚҚСни ҳисобга олиш учун тузатилган ЭҲФни сўраса, бу сотувчи учун қандай оқибатларга сабаб бўлади

preview

“Корхонамиз маҳсулотларни контрагентларга етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади.

Бизга харидорлар ва буюртмачилар уларнинг ҚҚС гувоҳномалари фаол бўлмаган даврда тақдим этилган ЭҲФга тузатувчи ҳисобварақ-фактуралар юборишни сўраб мурожаат қилишди. Бунингсабаби улар мазкур ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишолмаган.

Агар биз харидорлар ва буюртмачиларга такроран тузатувчи ЭҲФ юборсак, бизда солиқ ёки салбий оқибатлар юзага келадими?”

Саволга Солиқ қўмитасининг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассислари жавоб беради:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Сиз буюртмачиларингизда ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатиб турилган даврда корхонангиз томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларга тузатилган ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштиришингиз мумкин.

30.12.2022 йилдаги ЎРҚ-812-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодекси 266-1-модда билан тўлдирилди.

Гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган, тугатилган ёхуд бекор қилинган ҚҚС тўловчилар ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ суммасини ҳисобга олиши мумкин эмас .

Яъни, сизнинг гувоҳномаси тўхтатиб турилган буюртмачиларингиз гувоҳнома тўхтатиб турилган даврда корхонангиз томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олишолмаган. Унинг амал қилиши қайта тикланган тақдирда улар ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган солиқ суммаларини гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган санадан бошлаб ҳисобга олишлари мумкин . Буюртмачиларингизда ҚҚС суммаларини ҳисобга олишнинг техник имконияти юзага келиши учун сиз тузатилган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришингиз лозим.

Тузатилган ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши керак :

  • ҳисобварақ-фактура тузатилганлиги  тўғрисида белги;
  • тартиб рақами ва санаси. Бунда тузатилган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси билан бир хил бўлиши керак.