Нима учун молиячилар доим билимларини оширишлари керак

preview

Молия соҳасидаги профессионал бутун умр таълим олади. Материалда нима учун бу зарурлиги ва молиячилар қандай таълим олишлари, шунингдек Ўзбекистоннинг мутахассислари учун ОТМни битиргандан сўнг дарҳол ўзбек тилида имтиҳон топшириб, АССА дипломини олиш имконияти ҳақида гапириб берамиз.

 

Нима учун молиячилар доим таълим олишлари лозим

Биринчидан, ҳар қандай иқтисодий мутахассислик вакили қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришларни доим кузатиб бориши лозим.

Иккинчидан, молия, аудит ва ҳисоб соҳасидаги мутахассис ишлайдиган дастурий таъминот мунтазам янгилаб борилади. Базавий Excelдан бошлаб 1С, SAP ва ҳоказо базасидаги ҳисобга олиш тизимларигача, шунингдек бизнес-жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш учун мўлжалланган мураккаб ERP-тизимларигача.

Учинчидан, ўзгарувчан рақобат муҳитида бизнес бозорга ва унинг ўзгаришига мослашади. Бизнес-жараёнларидаги ҳар қандай ўзгариш ҳисоб ва молияда ўзгаришларга сабаб бўлади.

Тўртинчидан, хизмат пиллапоясидан кўтарилишни молия соҳасида бошлаган ҳолда, ҳар ким хизмат пиллапоясидан кўтарилишнинг турли вариантлари ҳақида ўйлайди. Ҳеч ким бутун умр айни бир бошланғич лавозимни эгаллашни режалаштирмайди. Хизмат пиллапоясидан кўтарилиш жараёни ҳам доим таълим, қўшимча билим ва кўникмалар олишни талаб қилади.

“Фақатгина жойда туриш учун бор кучи билан югуриш керак, бирон бир жойга тушиш учун эса икки баравар тезроқ югуриш керак!” – Льюис Кэрроллнинг сўзлари молия, ҳисоб ва аудит соҳасидаги мутахассислар учун доим таълим олишнинг аҳамиятини жуда зўр акс эттиради.

 

Зарур билимларни қаерда ва қандай эгаллаш мумкин

Талай вариантлар мавжуд:

  • ҳар қандай курслар (тил курсларидан бошлаб профессионал ва тармоқ курслари);
  • қўшимча олий таълим;
  • профессионал таълим ва малака ошириш тўғрисида халқаро сертификатлар;
  • мустақил равишда таълим олиш.

 

Нима учун ҳозир АССА малакасини олиш имконияти кўпроқ

Ушбу ном нотаниш бўлган молиявий директорни топишингиз амри маҳолдир. Бир неча йил олдин АССА дастурларидан фақат тажрибага эга мутахассис фойдаланиши мумкин эди.

Ҳали зарур иш тажрибасига эга бўлмаган ОТМ битирувчиларида АССАнинг тўлиқ малакасини олиш учун имтиҳонлар топшириш имконияти йўқ эди. Бунда бундай ёш мутахассислар орасида қўшимча профессионал таълимга эҳтиёж катта эди. Боз устига, дастурга қабул қилиш инглиз тилини эркин тарзда билишни кўзда тутган ва ўқишни истаган кўпчилик учун тилни мукаммал билмаслик жиддий тўсиқ бўлган.

Молиячиларнинг эҳтиёжларини ўрганган ҳолда, АССА ўша пайтда қўшимча таълим олиш имкониятини кенгайтиришга қарор қилган ва ўзбек тилида “Молия ва бизнесни бошқариш” дастурини очган эди.

 

“Молия ва бизнесни бошқариш” дастури нимани таклиф қилади

Бу алоҳида имтиҳон эмас (ACCA ДипИФР каби), балки 7 та имтиҳон ва “Одоб-ахлоқ” қўшимча модулидан иборат тўлиқ дастурдир. Аммо бу ҳали АССАнинг тўлиқ малакаси эмас, ахир “Молия ва бизнесни бошқариш” дастурига қабул қилиш учун иш тажрибаси ёки инглиз тилини билиш талаб қилинмайди. Бунда барча 7 та имтиҳон АССА малакасини олиш учун рўйхатдаги барча шунга ўхшаш фанларга мувофиқ келади, улар тўлиқ ўзбек тилидаги аудиторияга мослаштирилган.

Ҳар бир имтиҳондан муваффақиятли ўтгандан сўнг, ўқувчи халқаро намунадаги электрон сертификатни олади, бу ўқувчида ўрганилган фан бўйича барча зарур билим ва кўникмалар мавжудлигини тасдиқлайди.

Барча имтиҳонлар нафақат мавзуга доир назарий билимлар ва уларни амалиётда қўллаш учун кўникмаларни, балки у ёки бу соҳада қарорлар қабул қилишда замонавий одоб-ахлоқ ва профессионал нормаларни қўллаш, шунингдек коммуникацияни тўғри юритишни билишни ҳам кўзда тутади.

 

“Молия ва бизнесни бошқариш” дастури ва мавжуд имтиҳонлар

ACCA ДипИФР имтиҳонини топширганлар учун имтиёзли шартлар ва ўзбек тилида “Молия ва бизнесни бошқариш” дастури доирасида тегишли фандан озод қилиш назарда тутилган. “Молия ва бизнесни бошқариш” дастурини тугатгандан сўнг ACCAда таълим олишни давом эттириш ва тўлиқ малака олишни истовчи мутахассислар барча ўтилган имтиҳонлардан озод қилинадилар.

Иш тажрибасига эга бўлмаган ОТМ битирувчилари учун бундай диплом – вақтни йўқотмай, ўқув юртини битиргандан сўнг дарҳол халқаро профессионал уюшманинг бир қисмига айланиш имконияти саналади. Демак, бу билимлар ва энг яхши жаҳон амалиётининг улкан базасига кириш, маслакдошлар билан танишиш ва профессионал муҳитда зарур танишларни орттириш, меҳнат бозорида ўз қийматини ошириш ва мутахассислик бўйича ишлашнинг дастлабки йилларида хизмат пиллапоясидан тез кўтарилиш ва иш ҳақининг оширилиши имкониятидир.

 

Эътибор беринг

АССАнинг “Молия ва бизнесни бошқариш” халқаро дипломи (Advanced Diploma in Finance & Business)  180 дан ортиқ мамлакатларда эътироф этилади. Сиз ушбу дипломни олишдан манфаатдормисиз? https://t.me/uz_buxgalter/361 ҳаволаси бўйича сўровимиздан ўтинг.