15 январь

preview

 

• 2023 йилнинг IV чораги учун I ва II тоифага мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови ҳисоб-китобини уларни жойлаштириш жойидаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ.

Компенсация тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатлари (12.04.2021 й. 202-сон ВМҚга 1-илова 22-б.):

– I ва II тоифаларга мансуб субъектлар – ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
– III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар – ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача топширади.

 

• 2023 йил декабрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (21.12.2004 й. 595-сон ВМҚга 1-илова 16-б.).

 

• 2024 йил учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 444-м. 3-қ.) (14 январь якшанба кунидан кўчирилади (СК 86-м. 6-қ.)).

 

• 2024 йилнинг I чораги учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 340-м. 8-қ., СК 340-м. 11-қ.).

2023 йил 5 сентябрдан бошлаб фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилади (04.09.2023 й. ПҚ-292-сон, 8-б. «в» к.б.).

 

• 2024 йил январь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м. 1–2-қ.);

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.