24 январь

preview

 

• 2023 йилнинг IV чораги учун III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови ҳисоб-китобини уларни жойлаштириш жойидаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ;

 

• I ва II тоифаларга мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловини уларни жойлаштириш жойидаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ

Компенсация тўловини тақдим этиш муддатлари:

– I ва II тоифага мансуб субъектлар ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача компенсация тўловини тўлайдилар (12.04.2021 й. 202-сон ВМҚга 1-илова 26-б.);
– III ва IV тоифаларга мансуб тўловчилар йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача тўлайдилар (12.04.2021 й. 202-сон ВМҚга 1-илова 27-б.).  

Тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарздорлик суммасининг 0,1 %и миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади (12.04.2021 й. 202-сон ВМҚга 1-илова 30-б.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.