Республикамиз фуқароси хорижда даромад олса, Ўзбекистонда ҳисобот бериши керакми

preview

«Ўзбекистон фуқароси хорижга ишлаш учун кетди ва бошқа мамлакат резидентига айланди. У хорижда олган даромадлари тўғрисида Ўзбекистонда ҳисобот бериши (даромадлар тўғрисида декларацияни топшириши) керакми? Агар у бошқа мамлакат резидентига айланмаган бўлса (икки давлат ўртасида қатнайди ёки Ўзбекистондан масофадан туриб ишлайди), лекин хорижий давлатда даромад олса, Ўзбекистонда ҳисобот бериши шартми?»

Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқамиз.

1-вазият: Ўзбекистон фуқароси мамлакатни тарк этиб,  хорижий давлат резидентига айланди.

Ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида жами бир юз саксон уч кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасининг ташқарисида турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистондаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олган даромадлари бўйича  жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда тақдим этади.

Декларация Ўзбекистон Республикасига қайтган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойидаги солиқ органига тақдим этилади. Бунда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган даромадлар бўйича жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этиш мезонларига мувофиқ келмаган давр учун солиқ тўланмайди .

 

2-вазият: Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти бўлиб қолади ва Ўзбекистондан ташқаридаги манбалардан даромадлар олади.

Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадларга , солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади .

Агар жисмоний шахс Ўзбекистондан ташқарида даромад олса, унда жами даромад тўғрисида декларация тақдим этиш мажбурияти юзага келади .

Декларацияда барча даромадлар, шу жумладан солиқ агенти томонидан Ўзбекистондаги манбалардан солиқ ушлаб қолинган даромадлар ҳам кўрсатилади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг резиденти даромадидан ЖШДС Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган бўлса, мазкур даромад манбаи бўлган давлат билан икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартнома мавжуд бўлганда, тўланган солиқ суммаси жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация тақдим этилган тақдирда солиқ Ўзбекистонда тўланганда ҳисобга олинади .