12 февраль

preview

 

• 2024 йил январь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 292-м., СК 293-м.);


• 2024 йил январь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 133-м. 12-қ.);

 

• мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил февраль ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай тўланади (СК 417-м. 6-қ.);


• айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2024 йил февраль ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади (СК 432-м. 1-қ.). (10 февраль кунидан кўчирилади (СК 86-м. 6-қ.)).


• 2023 йил учун тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 389-м. 1-қ. 1-б.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.