20 март

preview

 

• 2023 йил учун назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг улуши СКнинг 208-моддасига мувофиқ назорат қилувчи шахсда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҳолатларда назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 209-м. 3-қ.);

 

• 2024 йил февраль ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 273-м. 1–4-қ.);

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини (СК 448-м. 3-қ.):

– 2024 йил март ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

– солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2024 йилнинг I чораги учун бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ;

 

• 2024 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 432-м. 1-қ.);

 

• 2024 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 417-м. 6-қ.);

 

• 2024 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ.

Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 355-м. 1–2-қ.).

 

• 2024 йил февраль ойи учун ҚҚС тўловчилар бўлган солиқ агентлари томонидан чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС тўлаш ва ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 273-м. 1, 2-қ.);

ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади (СК 273-м. 4-қ.).

 

• 2024 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно).

Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 5–6-қ., СК 470-1-м. 8-қ.);

 

• 2024 йил февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 454-м. 3–4-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Norma” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.