Дори воситалари учун ҚҚС бўйича имтиёзнинг бекор қилиниши: тез-тез бериладиган 4 та саволга жавоблар

preview

Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти бошқармаси мутахассислари 2024 йил 1 апрелдан дори воситалари учун солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши муносабати билан тез-тез бериладиган саволларга жавоб беришди.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Дорихоналар 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра мавжуд дори воситалари қолдиқларини ҚҚСсиз сотишлари мумкинми?

– Йўқ. Сабаби 2024 йил 1 апрелдан бошлаб дори воситаларига нисбатан СКнинг 243-моддаси 13-бандига асосан қўлланилган ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинди. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб балансда мавжуд бўлган барча дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар ҚҚС билан сотилиши керак.

 

2024 йил 1 апрелга қадар ҚҚС солинмаган товарлар қолдиқлари реализацияси учун ҳисобварақ-фактураларда ҚҚСни кўрсатиш керакми?

– Дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш чоғида 2024 йил 1 апрелдан бошлаб сиз ҳисобварақ-фактураларни ҚҚС билан тақдим этишингиз керак. Имтиёз бекор қилинган, 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низом эса ҳисобварақ-фактурада ҚҚС ставкаси ва суммасини мажбурий равишда акс эттириш талабини белгилайди.

 

Дори воситалари ва тиббиёт учун мўлжалланган буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси учун чекланган савдо устамалари белгиланган. Бунда ҚҚС суммаси – товар қийматинниг 12 фоизи – савдо устамалари таркибида бўладими ёки уларга қўшимча тарзда бўладими?

– ҚҚС суммаси дори воситаларининг 6.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚга биноан ҳисоблаб чиқарилган қийматига қўшилади. Дори воситалари ва тиббиёт учун мўлжалланган буюмларнинг якуний қиймати чакана реализация қилишда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:

Ишлаб чиқарувчининг (импорт қилувчининг) қиймати + воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи сотувчиларнинг  ишлаб чиқарувчининг (импорт қилувчининг) қийматига 15 фоиздан кўп бўлмаган устамаси + Чакана савдонинг улгуржи нархнинг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда устамаси + 12 фоиз ҚҚС.

 

Солиқ тўлашдан озод қилиш бекор қилинганда ҳисобга олишга қабул қилинадиган ҚҚС суммасини қандай ҳисоблаб чиқариш керак?

– Имтиёз бекор қилинган санада балансда мавжуд бўлган товарлар қолдиқлари бўйича ҳисобга олишга қабул қилинадиган ҚҚС суммасини ҳисоб-китоб қилишда фақат имтиёз бекор қилинган санадан олдинги сўнгги 12 ой ичида сотиб олинган товарлар ҳисобга олинади . ҚҚС суммасини ушбу товарлар қийматидан чиқариб, ҳисобга олиш лозим.

 

Манба

 

Олег ГАЕВОЙ ва Ирина АХМЕТОВА тайёрлашди