Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Хўжалик субъектлари ер ости манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олганлиги учун сув солиғини оширилган миқдорда тўлайдилар. Бундан ташқари 05.05.2025 йилдаги ЎРҚ-1062-сон Қонунга мувофиқ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асослар кенгайтирилди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди.
Ҳужжат 5 май куни кучга кирди, тафсилотлар – шарҳда:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар тугатиладиган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилди. Энди бундай асослардан бири белгиланган муддатларда ер участкасини олиш учун тўловни амалга оширмаслик, шунингдек ваколатли органлар томонидан муддати ўтган қарз мавжудлиги тўғрисида огоҳлантириш берилган санадан бошлаб 6 ой ичида муддати ўтган қарзни тўламаслик ҳисобланади.
Бундан ташқари, энди сув ўлчагич қурилмасисиз ер ости сувлари манбаларидан сув олганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баробари миқдорида белгиланади. Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 куб метргача ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Манбага қаранг.
Эслатиб ўтамиз
ҚҲТБТда фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини аниқлаш ҳамда уларни хўжалик фаолиятига жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Муҳокама 8 май куни якунланади, батафсил маълумотлар – бу ерда > > >
![]()