Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Тошкентда фаолият турлари учун қандай минимал ижара тўловлари ставкаларини қўллаш керак
Тошкентда нотурар жой объектлар учун минимал ижара тўлови ставкалари фаолият турлари бўйича табақалаштирилган. Бу пойтахт Халқ депутатлари Кенгашининг 15 апрелдаги қарорида назарда тутилган.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Ижара бўйича минимал ставкалар ва табақалаштирилган коэффициентлар турли хил ижара объектлари турларини ҳисобга олиши кераклиги ҳақида мутахассислар йил бошидан бери гапира бошлаганди. Ва мана, бу таклифлар амалга ошди...
Масалан, Яккасарой туманининг Қушбеги массивида, ер солиғи бўйича 3-зонада жойлашган умумий овқатланиш корхонаси 1,7 оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда 76 500 сўм минимал ижара тўлови ставкасини қўллайди. Ўша жойдаги қўшни савдо фирмаси эса 2,0 коэффициентни ҳисобга олган ҳолда 90 000 сўм минимал ижара тўлови ставкасини қўллайди.
Нотурар жойлар бўйича минимал ижара тўлови ставкалари (коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда):
Оширувчи коэффициентлар:
2025 йилда Тошкент шаҳрида турар ва нотурар жойлар ҳамда автотранспорт воситалари бўйича минимал ижара тўлови ставкалари ҳақида батафсил маълумотларни бизнинг маълумотномамизда кўринг> > >
Солиқ идорасидан аниқ ва конкрет тушунтириш олишни хоҳлайдиган саволлар туғилади:
1. Фаолият турлари бўйича ставкаларни қўллашни қайси санадан бошлаш керак?
Кенгаш қарори 15 апрелдан кучга кирди. 2025 йил 1 январдан бошлаб фаолият турини фарқлашни ҳисобга олмасдан белгиланган ставкалар ва коэффициентлар қўлланилади. 2025 йил 15 апрелдан бошлаб эса, назарий жиҳатдан, ушбу фарқларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилиши керак. Ёки йўқми?
2. Турли ставкалар солиқ ҳисоботида қандай ҳисобга олинади?
3. Апрель ойи учун ижарадан олинган даромадни қандай ҳисоблаш керак?
Аллақачон сўрадик, жавобни кутяпмиз...
Buxgalter.uz тавсия этади:
![]()