20 июнь

preview

 

• 2025 йил май ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1-4-қ.);

 

• 2025 йил май ойи учун солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (СК 273-м. 1-2-қ.):

– хорижий шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);

– давлат мулки билан операциялар бўйича, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари операцияларини ҳам ўз ичига олган давлат мулкини реализация қилиш операциялари бундан мустасно (СК 256-м.).

ҚҚС тўловчи бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);

 

• сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш (СК 448-м. 3-қ.):

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар томонидан 2025 йил июнь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган юридик шахслар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 2025 йил II чорак учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлайдилар;

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил II чорак учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш (СК 432-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил II чорак учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш (СК 417-м. 6-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаганлар бўнак тўловларини ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• солиқ агентлари томонидан норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ бўйича 2025 йил май ойи учун ҳисобот тақдим этиш.

Солиқ норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);

 

• солиқ агентлари томонидан 2025 йил май ойи учун дивиденд ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш (ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган қатъий суммада айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 345-м. 5-қ., СК 470-1-м. 8-қ.).

Солиқ дивиденд ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан 2025 йил май ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш (СК 454-м. 3–4-қ.);

 

• 2025 йил май ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил май ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 июнь (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text208622_20_iyun3