Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
ЖШДС бўйича ҳисобот топширгандан кейин солиқ тўловчилар «автокамерал»дан хатлар ола бошладилар. Бунда тизим хатолик бўлмаслиги керак бўлган жойларда хатолик кўрсатяпти.
Вазиятни buxgalter.uz учун солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:
Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Кўпгина ташкилотлар дуч келган аниқ вазиятни кўриб чиқамиз:
Ташкилот жисмоний шахсдан жой ижарага олади. Ижара бўйича ҳисобланган ЖШДС суммаси:
1. Ҳисоб-китобга 5-сон иловада акс эттирилган:
2. Ҳисоб-китобнинг ўзининг 070 сатрида тўғри акс эттирилаяпти:
ЖШДС тўғри ушлаб қолинади ва 186 коди бўйича кўрсатилади.
Ташкилотнинг алоҳида бўлинмалари йўқ. ЖШДС ҳисоб-китобининг 061 сатри фақат алоҳида бўлинмалар бўйича ЖШДС суммаларини акс эттириш учун мўлжалланган. Агар ташкилотда улар бўлмаса, ушбу сатр тўлдирилмайди.
Бунда ташкилот тўсатдан «автокамерал»дан хат олди – уни юқори солиқ хавфи даражасига киритиш ва камерал солиқ текширувини белгилаш ҳақида. Асос – қуйидаги мезонлар:
- 2022 йил учун солиқ юкининг тармоқ бўйича ўртачадан фарқи ва паст тўлаш қобилияти (қоплаш) коэффициенти;
- 2023 йил учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан олинган даромадларнинг олдинги даврларга нисбатан кескин камайиши;
- 2024 йил учун солиқ юкининг тармоқ бўйича ўртачадан фарқи;
- бир хил давр учун солиқ суммасини камайтиришга қайта ҳисоб-китобларни тақдим этиш – 2024 йил учун;
- 2025 йил учун солиқ юкининг тармоқ бўйича ўртачадан фарқи ва ташқи манбалар маълумотлари билан солиқ ҳисоботлари ўртасидаги фарқлар.
Муаммо нимада ва нима қилиш керак
«Автокамерал» тизимида назорат нисбатларининг нотўғри созланишини тахмин қилиш мумкин. Масалан, алгоритм автоматик равишда маълумотларни солиштиради ва ташкилотнинг алоҳида бўлинмалари бўлмаган ҳолларда ҳам 061 сатр бўйича тафовутларни аниқлайди.
Бу эса асоссиз бўлган хатларнинг оммавий тарқатилиши ва камерал текширувларни белгилашга олиб келади.
Агар бундай хат олган бўлсангиз – ваҳимага тушманг. Қўлланилаётган назорат формуласининг хатолигини аниқ кўрсатган ҳолда асосланган жавоб тайёрланг.
Солиқ органлари ўз навбатида ушбу вазиятга эътибор бериши ва қўшимча солиқ суммалари ҳисоблашдан ва солиқ тўловчиларни беҳуда безовта қилишдан тийилиши керак, чунки муаммонинг сабаби автоматлаштирилган назорат формуласининг нотўғри ишлашида.
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади



