Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи (24.06.2025 й. АВ рўйхат рақами 2773-12-сон) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжат 26 июндан кучга кирди. Тафсилотларни Божхона брокерлари ассоциацияси келтирмоқда:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
Асосий ўзгартиришлар – 6 та. Жумладан:
1. 48-графада бундай тўловларни тўлашга муҳлат берилганда божхона тўловлари турлари бўйича божхона тўловларини тўлашнинг якуний муддати қуйидаги схема бўйича кўрсатилади: ТР.XX.КК.ОО.YYYY.СУММА, бунда:
ТР – бўлиб-бўлиб тўланадиган божхона тўловлари турини тўлаш ойининг тартиб рақами;
XX – Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ божхона тўлови тури коди;
КК – кун;
ОО – ой;
YYYY – йил;
СУММА – бўлиб тўлаш суммаси. Масалан:
- 20 (божхона божи) 01.06.2025, 100 000 000 сўм;
- 20 (божхона божи) 01.07.2025, 100 000 000 сўм;
- 20 (божхона божи) 01.08.2025, 100 000 000 сўм.
2. 24 ва 44-графалар янгиланди:
- 24-графа – графанинг ўнг бўлинмасида Валюталар таснифлагичига мувофиқ етказиб берилаётган товар учун контрагент билан ҳисоб-китоб валютасининг рақамли коди кўрсатилади;
- 44-графа – графада БЮД тўлдириш асосида фойдаланилган, ҳар бир товар тўғрисида билдирилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
3. 905-тартиб рақами остида товарларнинг божхона омбори божхона режими остида сақланиш сабабларига оид қуйидаги кодлардан бири кўрсатилади:
- "001" – товарни сақлаш сабаби тегишли сертификат олиш билан боғлиқ;
- "002" – товарни сақлаш сабаби тегишли рухсатнома ва лицензия олиш билан боғлиқ;
- "003" – товарни сақлаш сабаби божхона тўловлари бўйича имтиёз олиш билан боғлиқ;
- "004" – товарни сақлаш сабаби тегишли контракт билан боғлиқ;
- "005" – товарни сақлаш сабаби молиявий маблағлар йўқлиги билан боғлиқ;
- "006" – товарни сақлаш сабаби товарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан қайтариб олиб чиқиб кетилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ;
- "007" – товарни сақлаш сабаби товарни бошқа шахсга ўтказилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ;
- "008" – товарни сақлаш сабаби товарга нисбатан тақиқ қўйилганлиги билан боғлиқ.
Товарни "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирмасдан кейинчалик ташқи савдо контракти асосида хорижга сотиш назарда тутилган ҳолларда, ТСОЯЭАТдаги контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) идентификация рақами 1-рақам остида кўрсатилади.
4. 42-графа "Товарнинг фактура қиймати" янгиланди:
- графада хорижий буюртмачи талаби бўйича экспорт контракти бўйича товарни қайта ишлаш хизмати қиймати кўрсатилади;
- беғараз асосда қайта ишлашда графада "0" кўрсатилади;
- импорт контракти асосида олиб кирилган қайта ишлаш учун товарларни декларациялашда товар қиймати кўрсатилади;
- товарни қайта ишлаш хизмати қиймати математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги икки белгигача аниқликда яхлитланади.
5. 92 та божхона постининг таснифлаш кодлари янгиланди.
6. Йўриқномага 12-иловага (Божхона юк декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари таснифлагичи) 14-позициядан (юборувчи ёки бошқа боғлиқ шахснинг инвойси (ҳисоб, ҳисобварақ-фактура, альтернатив ҳужжат)) кейин 14-1-позиция (янги (товар божхона чегарасини кесиб ўтгандан кейин тақдим этилган) инвойс (ҳисоб, ҳисобварақ-фактура)) қўшилди.
Buxgalter.uz тавсия этади:
- Экспорт операцияларини қандай ҳисобга олиш керак;
- Экспорт битими бўйича ҳужжат айланиши графигини қандай ишлаб чиқиш керак;
- Импорт соҳасидаги бузилишлар учун қандай жавобгарлик назарда тутилган;
- Товарларни импорт қилишда акциз солиғини қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак;
- Товарларни импорт қилишда ҚҚС;
- Импорт товари НД-40 режимига жойлаштирилган бўлса, нима қилиш керак.
![]()